Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Болалар тиш эмалини қандай асраб қолиш мумкин – стоматолог тавсияси

© Sputnik / Сергей Красноухов / Медиабанкка ўтишВ терапевтическом кабинете детского отделения стоматологической поликлиники
В терапевтическом кабинете детского отделения стоматологической поликлиники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2022
Oбуна бўлиш
Тиш эмали учун фойдали таомлар таркибида албатта фосфор, кальций ва фторидлар бўлиши керак. Булар қайси озиқ-овқат таркибида бор экани билан мақоламизда танишинг.
Ширинликлар, мева шарбатлари, газли ичимликлар, каша ва киселлар болалар тиш эмалига зарар етказиши мумкин, деб ҳисоблайди болалар тиш доктори Лариса Кисельникова.
“Таркибида шакар бўлган озиқ-овқатлар тиш эмалига айниқса кўпроқ зарар келтиради. Ширинликлар оғиз бўшлиғида бактериялар кўпайишига олиб келади, чунки шакар – кислота ишлаб чиқарувчи бактеариялар учун асосий озуқа ҳисобланади. Улар тиш эмали устида тўпланиб қолишни яхши кўради. Бу эса қисқа вақт ичида кариес пайдо бўлишига олиб келади”,- дейди мутахассис.
Кисельникова айтишига кўра, мева шарбатлари, ширин газли ичимликлар консерва заводаларида ишлаб чиқарилади. Уларнинг таркибидага шаркар ва кислоталар ҳам тиш эмалига салбий таъсир қилади.
“Тиш эмасли учун зарарли бўлган таом турларидан яна бири бу– мусс, кисель, каша каби таркибида ёпишқоқ моддалар кўп бўлган таомлардир. Улар тиш эмали устига мустаҳкам ёпишиб олиб, оғизнинг ўзини-ўзи тозалаш функциясини ишини қийинлаштиради. Бундай овақтдан сўнг албатта оғизни махсус чайиш воситалари ёки сув билан қўшимча равишда тозалаш керак”, - дейди шифокор.
Тиш учун фойдали таомлар таркибида эса албатта фосфор, кальций ва фторидлар бўлиши керак. Бундай озиқ-овқатларга балиқ, кўкатлар, исмалоқ, сут, салат, сметана, редиска, сельдерей, лўвия, апельсин ва пишлоқ киради.
Ундан ташқари тишлар мустаҳкам бўлиши учун баъзан қаттиқ мева ва сабзавотлар еб туриш керак. Улар таркибида витаминдан ташқари қаттиқ мева-сабзавотлар милкларни массаж қилади ва тишларда тош пайдо бўлишини олдини олади. Тўғри овқатланиш тишларни узоқ вақт давомида соғлом бўлишини таъминлайди. Гигиена қоидаларига доимо амал қилиш, ўз вақтида стоматолог ҳузурига ташриф буюриш – ортиқча муаммолардан сақлайди ", - деди тиш доктори.
Янгиликлар лентаси
0