Россия

Нефт нархи $300 га чиқиши мумкин - Новак

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишМинистр энергетики РФ Александр Новак
Министр энергетики РФ Александр Новак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия нефтининг аксарияти танкерлар ёрдамида экспорт қилинади, шу сабабни экспорт йўналишини ўзгартириш қийин эмас. Нефт сотиб олишга қўйилган таъқиқлар эса фақат унинг нархи ошишига олиб келади.
ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Ғарб давлатлари Россия нефтидан воз кечса, нефтнинг биржа нархи 300 долларга чиқиши мумкин, деди Россия бош вазир ўринбосари Александр Новак.
"Нефт нархи, шартли равишда 300 долларгача чиқиши мумкин, айримлар ҳатто 500ни башорат қилмоқда", - деди Новак.
Россия бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Москва нефт экспортини диверсификация қилиши ҳам мумкин.
"Нефт бу қувур эмас, у асосан танкерларда экспорт қилинади. Шуни учун уни бошқа давлатларга ҳам сотиш мумкин", - деди бош вазир ўринбосари.
Новак айтишига кўра, Россия ҳар қандай, ҳатто энг жиддий чеклов сценарийларига олдиндан тайёргарлик кўриб қўйишга ҳаракат қилмоқда.
"Ҳеч бўлмаса, бироз чегирма билан сотиш ҳам мумкин. Уни жон деб сотиб олишади. Камроқ пул ишласак ҳам нефтни сотишнинг иложини топамиз", - деб ҳисоблайди Новак.
АҚШ ва Британия Россия нефтидан воз кечса деярли ҳеч нарса ўзгармайди, чунки бу давлатларга етказиб берилаётган нефт ҳажми унчалик катта эмас.
Эслатиб ўтамиз, Россия Украинада махсус ҳарбий операция бошлаганидан сўнг, аксарият Ғарб давлатлари Россияга қарши санкциялар қўллай бошлади. Биринчи навбатда банк секторига қарши, кейин юқори технологиялар соҳасига зарба берилди. Шундан сўнг Россия самолётларига Европа осмонида учиш таъқиқланди. 8 март куни эса АҚШ Россиядан нефт импортига қарши санкциялар киритишини эълон қилди. Ундан сўнг Британия ҳам шунга ўхшаш санкциялар киритди.
Кремль бундай қарши чораларга киритилишини билганини ва тайёргарлик кўрганини маълум қилди. МБ валюта бозорида вазиятни барқарор ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. Ҳукумат барча ижтимоий вазифаларини бажармоқда. Россия президенти Владимир Путин айтишига кўра, Россия ривожланишини тўхтатиб туриш, уни кучсизлантириш - Ғарбнинг узоқ муддатли мақсади ва санкциялар дунё иқтисодига жиддий зарар етказмоқда.
Янгиликлар лентаси
0