Россия

Россия суди экстремистик фаолияти учун Facebook ва Instagramни таъқиқлади

© Sputnik / Максим БлиновЛоготипы компании Facebook и Meta
Логотипы компании Facebook и Meta  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Meta компанияси Россия ҳарбийларига нисбатан тажовузкор чақириқларга рухсат берганидан сўнг Бош прокуратура Facebook ва Instagramни экстремистик ташкилот сифатида блоклади.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Москва шаҳар Тверской тумани суди душанба 21 мартдан бошлаб Россия ҳудудида Facebook ва Instagramни экстремистик фаолияти учун таъқиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Суд қарори дарҳол кучга кирди.
Россия Бош прокуратураси ўз даъвосини Россия Фуқаролари ҳуқуқлари бузилишини олдини олишга қаратилган деб изоҳлади. Чунки бундан олдин Instagram Россия ваколатли органларининг Россиянинг Украинадаги махсус операцияси ҳақида 4,5 мингдан ортиқ фейкларни ўчириш ҳақидаги талабини инкор қилиб келган. Шунингдек аҳолини ноқонуний митингларга чиқишга даъват қилган.
Ундан ташқари ушбу ижтимоий тармоқларда Россия ҳарбийлари ва россияликларни ўлдиришга чақириқлар ҳолатлари тез тез учраб турибди.
Прокурор WhatsApp мессенжери ишлашига таъқиқ киритилмаганини таъкидлаб ўтди.
Судда Meta компанияси вакили ижтимоий тармоқ кўпчиллик фойдаланувчиларга керак эканини, ундаги зарарли ахборот керакли маълумотларга нисбатан жуда кам миқдорда эканини ва суд қарори қабул қилинганда, фойдаланувчи барча маълумотдан маҳрум бўлишини айтиб эътироз билдирди. Шунингдек компания барча жарималарни тўлаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Meta "айрим давлатларда" Россия ҳарбийлари ва россияликларга нисбатан тажовузкор чақириқлар қодиришга рухсат берган эди. Кейинчалик компания ўз талабини бироз ўзгартирди, лекин Россия ҳуқуқни сақлаш органлари учун ушбу қадам аллақачон "сўнгги томчи" бўлишга улгурган эди.
Россия Бош прокуратураси Meta компаниясига нисбатан уни экстремистик ташкилот деб тан олиш тўғрисида жиноят ишини бошлаган эди. Айни дамда Россиянинг барча ҳудудларида Instagram ва Facebookка кириш блокланган.
Янгиликлар лентаси
0