Жамият

Талабалар имтиёзли чипталарни онлайн харид қилишлари мумкин

© Министерство транспорта УзбекистанаМежду Карши и Самаркандом запустят высокоскоростной поезд Afrosiyob
Между Карши и Самаркандом запустят высокоскоростной поезд Afrosiyob - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Энди чегирмали чиптани харид қилишда гувоҳнома талаб этилмайди.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Олий таълим жараёнларини бошқариш “HEMIS” ахборот тизими “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг платформаси билан интеграция қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

chipta.railway.uz сайтида бу платформага киритилган талабалар чегирмали чиптани расмийлаштиришлари мумкин. Харид вақтида бунинг учун “Мен талабаман” тугмасини босиш керак.
Наврўз байрами муносабати билан 2022 йил 21 мартдан 23 мартгача давлат олий таълим муассасалари талабалари учун электрон темир йўл чипталарини харид қилиш сайти орқали барча йўловчи поездларга чипталар харид қилиш имконияти яратилган.
Янгиликлар лентаси
0