Акбар Жўраев ва Руслан Нуриддинов ўз вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлди

© Фото: НОК УзбекистанаАкбар Джураев
Акбар Джураев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2022
Oбуна бўлиш
Олимпиада ғолиблари Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев Хивадаги Ўзбекистон чемпионатида ўз вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритишди.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Хива шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мусобақанинг сўнгги кунги дастурида оғир вазнли спортчилар ўзаро баҳс олиб борган. Акбар Жўраев энг оғир вазн тоифасида (+109 кг) иштирок этган. Токио—2020 чемпиони ва рекордчиси даст кўтаришда 185 кг, силтаб кўтаришда 232 кг тошни ўзига бўйсундириб, икки кураш бўйича 417 кг натижа кўрсатган.
Шунингдек, Рио—2016 ғолиби Руслан Нуриддинов -109 кг вазнда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. У умумий ҳисобда 415 кг (185+230) оғирликдаги тошни кўтаришга муваффақ бўлган.
Оғир вазн тоифаларида чемпионлар қайд этган натижалар:
-96 кг: Ҳожиакбар Олимов (Самарқанд вилояти) – 328 (150+178) кг;
-102 кг: Суннат Ўсаров (Тошкент вилояти) – 371 (170+201) кг;
-109 кг: Руслан Нуриддинов (Андижон вилояти) – 415 (185+230) кг;
+109 кг: Акбар Жўраев (Тошкент вилояти) – 417 (185+232) кг.
2021 йилнинг декабрь ойида Тошкентда ўтказилган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Акбар Жўраев олтин, Руслан Нуриддинов эса кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0