Колумнистлар

Европа янги миграцион инқироз учун пул тўлашга тайёр эмас

© AFP 2022 / LOUISA GOULIAMAKIPeople walk to take further transportatipon after crossing the Ukrainian border into Poland in Medyka, southeastern Poland, on March 13, 2022.
People walk to take further transportatipon after crossing the Ukrainian border into Poland in Medyka, southeastern Poland, on March 13, 2022. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Навбатдаги миграцион инқироз бўсағасида худбин ва кеккайган Европа учун инсон ҳаёти сариқ чақага арзимаслиги яна бир бор намоён бўлмоқда.
Ҳозирги замон одами ва постиндустриал жамияти учун учта ҳақиқий синов бор: табиий офатлар, техноген ҳалокат ва миграция инқирози.
Бундай фаавқулодда вазиятлар давлатдан ҳам инсондан ҳам бир зумда худбинлик ва айрим қулайликлардан воз кечиб, юзага келган ҳолатга хотиржам ва муносиб жавоб қайтаришни талаб қилади.
Бугун бирлашган Европа учун ана шундай чақириқлардан бири янграмоқда: БМТ маълумотига кўра Украинанинг 10 миллион аҳолиси ё хорижий давлатда қочқинга айланган ёки ўз давлатида турар жойини ўзгартиришга мажбур бўлган.
Ўзининг инсонпарварлиги ва ҳар бир инсонга ҳурмати билан мағрурланадиган бирлашган Европа – ўзларининг ушбу руҳлантирувчи шиорларини иш билан исботлаши керак.
Бошқача қилиб айтганда, бирлашган Европа ҳозир украинларга ўз қучоғини очиши керак. Устига устак, вазият ана шундай тус олишига Европанинг ўзи ҳам ҳисса қўшган. Бир вақтлар ЕИ ДХР ва ЛХР халқларига қарши жиноятларга бефарқ бўлмаганда, эҳтимол бугун миллионлаб украинлар ўз уйи ўз ватанини ташлаб қочмаган бўларди.
Хуллас, бугун Европада 3 миллионга яқин украин аёллари, болалари ва қариялари қочқин мақомида кириб келган. Албатта Европа демократия, шахсий ва ижтимоий эркинликлар гуллаб яшнаган макон, шунингдек у ҳамма тўкин-сочин ва бой-бадавлат яшаши ҳақида биз олдин кўп эшитганмиз.
Юқоридаги гапларнинг барчаси бирлашган Европа ҳақида одатда биз эшитадиган гаплар. Лекин реал ҳаёт қандай?
Келинг дастлаб бирз ортга қайтайлик.
Суриядаги қонли можаро бошланишида ҳам ЕИ ёрдам берган эди. Оммага ҳамма нарса ўша муқаддас “инсон ҳуқуқлари” ҳимояси учун дейилган бўлса-да, асл мақсад – Дамашқдаги расмий ҳукуматни алмаштириш бўлганини ҳозир ҳеч ким яширмайди. Оқибатда ўз уйи, ўз тили ва ўз ерига эга бўлган миллионлаб сурияликлар Европа эшигини қоқишга мажбур бўлишди.
Европа эса, дастлаб ҳушини йўқотди ва барча чегараларни маҳкам беркитиб олди. Бир неча ой давом этган муҳокама ва тортишувлардан сўнг, ўша вақтдаги Германия канцлериа Ангела Меркельнинг сиёсиё обрўйи туфайли демократик Еврпанинг эшиклари истамайгина очилди.
Айтиш жоизки, европаликлар тилида “мутлақ нодемократик” давлат бўлган Саудия Арабистони лом-мим демасдан Суриядан ЕИга нисбатан икки баравар кўп қончиқ қабул қилди. Яқин Шарқнинг бошқа давлатлари ҳам четда қолмади – яқин қўшни Иордания ҳам бир неча миллион сурияликларни қабул қилди. Қочқинлар ортиқча югур-югурсиз, қабул қилинди уларга дарҳол барча керакли ҳужжатлар берилди. Сурияликлар қиролликда ўқиши, ишлаши ва умуман янги ҳаётни бошлаши мумкин бўлди.
ЕИда эса сурияликларни қабул қилиш катта қийинчиликлар билан кечди. Евроиттифоқ жамиятининг ўзи ҳатто йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолгандек бўлди.
Айнан қочқинлар туфайли Brexit содир бўлди. Конституциявий ва демократик ҳисобланган Британия фуқаролари сурияликларни ўзига тенг инсонлар деб қабул қилишдан бош тортди ва ЕИдан чиқиш учун овоз беришди.
Эсингизда бўлса, ўшанда Польша ҳам Болтиқбўйи давлатлари ҳам қочқинларни қабул қилишни истамаган эди. Бундай давлатларга қарши чора кўриш сифатида ЕИ раҳбарияти қочқинларни қабул қилиш бўйича квота жорий этган эди. Ахир, уларнинг ўз давлатларини ИД* томонидан қонли жанг майдонига айланишига ЕИнинг ҳам ҳиссаси бор эди-да.
Қочқинларни бир илож билан арзон уйларга жойлаштириб, уларга ёрдам пули берган ЕИ муаммони ҳам қилдик деб ўйлаган эди. Шу вақт кутилмаганда АҚШ Афғонистодан қочишни истаб қолди. У ерда эса юз минглаб Америка ҳукуматига ишонган, улар учун ишлаган фуқаролар эса яна қочқинлар сафини тўлдирди.
Бугун эса Европа янги, мисли кўрилмаган инқирозга дуч келди. Бу нафақат қочқинларнинг миллионлаб киши экани туфайли, балким улар жамиятнинг энг нозик ва ҳимояланмаган қатлами экани билан ҳам боғлиқ. Ахир Украинани тарк этган фуқаролар асосан аёллар, болалар ва қариялар. Мана энди ваниҳоят бирлашган Европа ўзининг ҳақиқий меҳмондўстлигини намойиш қилади, ўз коллектив бағрининг кенглигини кўрсатади, деган умид бор эди.
Лекин аслида вазият бироз бошқача тус олмоқда.
Биринчилардан бўлиб Польша дод солди ва унинг имконият чегараси тўлганини маълум қилди. Больтиқбўйи давлатлари ҳам қочқинларни қабул қилишга унчалик шошилмаяпти: “Биз ўзимиз камбағал, яна қочқинлар...”
Венгрияда қочқинларнинг айримлари (волонтёрлар ва ижтимоий тармоқларга кўра) у ер бу ерга бошларини суқиб, уйига қайтишни маъқул кўришмоқда. Ҳамма бир хил эмас албатта, лекин ана шундай тенденция ҳам бор.
Ҳозирча қочқинларни Европанинг энг бой давлатлари қабул қилмоқда – Франция ва Германия. Ҳисоботларга кўра. Диққат билан қараганда, бундай меҳмондўстликнинг муддати чеклангани аниқ бўлади. Европа қочқинларни уч йилгача қабул қилишга тайёр. Тезлаштирилган тартибда яшашга рухсатнома бир йилга берилади. Кейин уни яна икки маротаба узайтириш мумкин. Ундан кейин нима бўлишини ҳеч ким билмайди.
Қочқинларга кунига 20 Евро пособия берилади. Болалари билан келганларга икки кишилик пособие тўланади. Агар болалар сони 2тадан кўп бўлса ёрдам пули миқдори бироз ошади. Турар жой бепул тақдим этилган тақдирда ҳам, бу пуллар фақат очликдан ўлмаслик учун етади холос.
Қочқинлар албатта иш топишлари мумкин. Германияда ҳам Францияда ҳам бундай имкон бор, лекин таклиф қилинаётган ишларни “орзудаги” иш дейиш қийин. Маош ҳам маҳаллий аҳоли билан бир хил миқдорда тўланишига шубҳа бор. Бу европаликларнинг зиқналиги туфайли эмас, шунчаки бу ерда шундай тартиблар ўрнатилган. Келгинди ишчилар меҳнати бу ерда юқори қадрланмайди.
Францияда марокашлик тош терар усталар ёки Германиядаги туркиялик ахлат тозаловчилар ушбу ҳолатнинг кўргазмали намунаси бўлиши мумкин.
Хулоса шуки, етти йил олдин инсонпарварлик бўйича имтиҳондан йиқилган ва пандемия даврида ҳам ўз қўрқув ва фобияларини барчага намойиш қилган Европа бу сафарги инқирозда ҳам камсуқумлик билан ўз юзини сақлаб қолмоқчи.
Иккинчи томондан, ўз вақтидан сотқинлик қилиш бу, мажбуриятни бузиш эмас келажакни кўра билиш қобилияти борликни англатади (шундай анекдот бор).
Нима бўлганда ҳам бугунги кескинлашиб бораётган дунёда худбин ва кеккайган Европа учун инсонлар ҳаёти сариқ чақага арзимаслиги яна бир бор намоён бўлмоқда.
*Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот
Янгиликлар лентаси
0