Ҳодисалар

Навоийда фуқаронинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборган аёл қўлга олинди

© pexels.com/Cats ComingЧеловек, держащий красный горшок, наполненный водой
Человек, держащий красный горшок, наполненный водой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Навоийда фуқаро фарзандлари билан бошқа бир аёлни дўппослаган. Бундан ташқари, унинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборган.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Навоий вилояти Кармана туманида фуқаронинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборган аёлга қарши жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, воқеа 9 март куни соат 07:30 ларда Кармана тумани "Бешкент" маҳалласидаги умумий овқатланиш жойида содир бўлган. 38 ёшли Ш.Д. қизи билан биргаликда у ерда ўзаро жанжал кўтариб, фуқаро Б.Н.ни қўл ва оёқлари билан урган. Бундан ташқари, унинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборган.
Тиббиёт хулосасига кўра, Б.Н.га ўнг қўл билак соҳаси ва бармоқларининг тахминан 2-3 фоиз юзаси I-II даражали куйган.
Фуқаро бу билан чегараланмаган. 18 март куни тахминан соат 17:30 ларда ўғли билан яна ўша жойда фуқаро Б.Н. билан жанжаллашган. Жанжал вақтида уриб-тепиб, унга тан жароҳати етказган.
Қашқадарёда фуқаро яшин уришидан вафот этди
Таъкидланишича, фуқаро Ш.Д. ва унинг вояга етмаган фарзандлари бир гуруҳ бўлиб содир этган мазкур ҳаракатларга тергов жараёнида ҳуқуқий баҳо берилади.
Ҳозир Ш.Д. ҳибсга олинган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг “Безорилик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Янгиликлар лентаси
0