Ҳодисалар

Қўқонда беш киши номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қўқондаги "Ҳазрати Аббос" масжиди имоми ва унинг оила аъзолари номаълум заҳарланишдан вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, улар ис газидан заҳарланган бўлишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида беш киши номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса 21 март куни шаҳардаги 62-Шикорбеги маҳалласида рўй берган. Хонадон табиий газ билан таъминланган. Марҳумларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мутахассисларнинг дастлабки хулосаларига кўра, фуқаролар ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги тахмин қилинмоқда.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Фарғонада уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улардан иккиси ҳарбийлар
Мусулмонлар идораси Фарғона вилояти вакиллигининг аниқлик киритишича, "Ҳазрати Аббос" масжиди имом-хатиби Саидкамолхон Маҳмудов, унинг турмуш ўртоғи ва уч нафар вояга етмаган фарзандлари вафот этган.
Янгиликлар лентаси
0