Россияда Голливудни “Ўзбекфильм” билан алмаштириш таклиф қилинди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЗрители сидят в кинотеатре
Зрители сидят в кинотеатре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2022
Oбуна бўлиш
Россия Давлат думаси маданият қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Россия кинотеатрларида ўзбек фильмларини кўрсатишни таклиф қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Россия прокатидаги Ғарб фильмларини Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой ва Ҳиндистон кинокартиналари билан алмаштирилиши мумкин. Россия Давлат думаси маданият қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Елена Драпеко шундай таклиф билан чиқмоқда.
Драпеко бу масалани Маданият вазирлиги билан муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Депутатнинг фикрича, санкциялар шароитида Ғарб фильмларини Россия прокатида чиқмаган Ҳиндистон, МДҲ мамлакатларида суратга олинган кинокартиналарни кўрсатиш мумкин.

“Қозоғистон, Ўзбекистоннинг жуда қизиқарли фильмлари бор, улар кўрсатишга арзирли”, - деди у РИА Новости билан суҳбатда.

Аввалроқ Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси туфайли етакчи ғарб кинокомпаниялари, жумладан, Warner Bros., Sony, Walt Disney Company, Paramount ўз маҳсулотларини Россия кинотеатрларига етказиб беришни вақтинча тўхтатишга эди.
Янгиликлар лентаси
0