Жамият

Тошкент имтиҳон маркази тестдан ўтиш нархларини кескин оширди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишТеоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ
Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент шаҳридаги ягона марказ 1 апрелдан назарий ва амалий тест синовларидан ўтиш нархини оширади.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент шаҳридаги ягона марказ — Ягона имтиҳон маркази 1 апрелдан тест синовларидан ўтиш нархи оширади. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда ёзилишича, марказ очилган пайтда белгиланган 100 минг сўмдан 150 минг сўмга (50 фоизга) ошади.
“Бизнинг асосий ҳамкорларимиз мамлакатларидаги беқарор иқтисодий вазият, мамлакатимизда инфляциянинг тезлашишига сезиларли таъсир кўрсатаётган валюта курсининг кескин ўзгариши муносабати билан юқори сифат ва хизмат кўрсатиш даражасини сақлаб қолиш учун 1 апрелдан бошлаб Тошкент имтиҳон маркази назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш учун биринчи уриниш нархини 150 000 сўмгача оширишга мажбур”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Ягона имтиҳон маркази имтиҳонларида коррупция бутунлай тугатилганини маълум қилиб, фуқароларни фирибгарлардан огоҳлантирган эди.
3 февраль куни Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент имтиҳон маркази иш бошлаган. У ерда ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга номзодлар назарий ва амалий тест синовларидан иборат автоматлаштирилган имтиҳондан ўтишлари мумкин. Унинг афзалликларидан бири шундаки, фуқаролар билимини баҳолашда инсон омили иштирок этмайди, бутун жараён автоматлаштирилган ва шаффоф.
Янгиликлар лентаси
0