Иқтисод

“Чирчиқ” технопарки лойиҳаси бошланди - фото

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мазкур технопаркнинг умумий майдони 31,2 гектар бўлиб, бу ерда дастлабки босқичда 2 минг 200 та иш ўринлари яратилади.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида "Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Татаристон президенти Рустам Минниханов ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирок этишди.

“Чирчиқ” технопарки татаристонлик ҳамкасбларнинг тажрибаси ва билимлари билан амалга оширилмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида қарори билан резидентлар учун катта солиқ имтиёзлари ва 3 йилгача божхона божидан озод қилиш кўзда тутилган. ˂...˃ Яқин йилларда бу ерда Ўзбекистон иқтисодиёти учун муҳим бўлган 100 дан зиёд маҳсулотлар ишлаб чиқарилади”, - деди сўзга чиққан Арипов.

Минниханов Чирчиқ шаҳридаги бу индустриал парк минтақавий даражада Россия-Ўзбекистон муносабатларининг кенгайиши учун яхши ҳисса қўшишини таъкидлади.
Мазкур технопаркнинг умумий майдони 31,2 гектар бўлиб, бу ерда дастлабки босқичда 2 минг 200 та иш ўринлари яратилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг қарорлари билан "Ўзкимёсаноат" ва "Химград" Чирчиқ шаҳрида Россия компанияларининг ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштиришга мўлжалланган индустриал парк ташкил этмоқда. Технопарк ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади. Қонунда белгиланган солиқ имтиёзлари, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар Технопарк иштирокчилари, Дирекция ва бошқарув компанияси томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан қатъи назар 10 йил муддатга берилади.
Технопарк фаолиятининг асосий йўналишлари бири юқори қийматга эга бўлган, ташқи бозорда харидоргир ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб қилиш, халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш.
Қолаверса, Тошкент вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш орқали маҳсулот экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳудудда ишлаб чиқаришни кенгайтириш вазифалардан бири саналади.
© Официальный портал президента Республики Татарстан / Mikhail Frolov

"Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки лойиҳаси

"Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки лойиҳаси - Sputnik Ўзбекистон
1/8

"Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки лойиҳаси

2/8
3/8
4/8
5/8
6/8
7/8
8/8
Янгиликлар лентаси
0