Жамият

Газ ҳеч бир чекловларсиз етказиб берилмоқда – “Ўзтрансгаз”

© Sputnik / СтрингерЗажжение газовой конфорки
Зажжение газовой конфорки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар пойтахтнинг айрим туманлари ва республиканинг қатор ҳудудларида газ босими пасайганидан шикоят қила бошлаган эди.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри аҳолиси хонадонларга табиий газ босими пасайиб кетганидан шикоят қилаётган хабарлар тарқалди. "Ўзтрансгаз" бунга муносабат билдириб, ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаганини маълум қилди.
Хабарда ёзилишича, байрам кунларида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан кафолатли таъминлаш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар йўлга қўйилган.
Шу кунларда "Ўзтрансгаз" тизимидаги барча компрессор станцияларининг агрегатлари ва газ тақсимлаш станциялари бир маромда иш олиб бориши учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиляпти.
"Ўзтрансгаз" туну кун навбатчилик йўлга қўйилган тизим корхоналари томонидан стратегик аҳамиятга эга корхоналар, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газ учун ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаганини маълум қилган. Табиий газ белгиланган лимит доирасида бир маромда етказиб берилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0