Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Лавров Украинага НАТО тинчликпарварларини жўнатиш оқибатларидан огоҳлантирди

© Sputnik / Russian Foreign Ministry / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров на пресс-конференции по итогам встречи с главой МИД Украины Дмитрием Кулебой в Анталье
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров на пресс-конференции по итогам встречи с главой МИД Украины Дмитрием Кулебой в Анталье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Лавров: Украинага НАТО тинчликпарвар кучларини юбориш Россия армияси ва алянс кучларининг тўғридан-тўғри тўқнашишига олиб келади.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Украинада НАТО тинчликпарвар кучларини жойлаштириш Россия армияси ва алянс кучларининг тўғридан-тўғри тўқнашишига олиб келади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МГИМО талабалари билан учрашувда маълум қилди.
Россия ТИВ раҳбари Польша расмийлари у ерга қўшинларни жўнатиш зарурлиги ҳақида бот-бот такрорлаб келаётгани эслатди.
“Умид қиламанки, улар нима ҳақида гапираётишганини тушунишади. Бу кўпчилик нафақат йўл қўймаслик, балки умуман бўлмаслигини айтаётган ўша Россия ва НАТО қуролли кучларининг тўғридан-тўғри тўқнашиши бўлади”, - деди Лавров.
Шу билан бирга Россия вазири Польша Украинага тинчликпарвар кучларини жўнатишни таклиф қилиб, Львовда штаб-квартира очишни хоҳлаб, кейин у ерда қолишни истаётган бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.
Аввалроқ Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Украина ўз ҳудудига “истаган кишисини”, жумладан, НАТО тинчликпарварларини таклиф қилиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилган эди.
16 март куни эса Польша бош вазирининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари, Польшанинг “Қонун ва адолат” ҳукмрон партияси раҳбари Ярослав Качинский Украинага НАТОнинг тинчликпарвар кучларини юборишни таклиф қилган эди.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.
Янгиликлар лентаси
0