Пандемия тобора чекинмоқда – ССВ

© REUTERSТест на коронавирус
Тест на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Oбуна бўлиш
Кеча 14 та ҳудуддан фақат иккитасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Пандемия тобора чекинмоқда, кеча Ўзбекистонда атиги 7 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Янги касалланиш ҳолатларининг 2 таси Наманган вилоятида, 5 таси эса Тошкент шаҳрида қайд этилган.
Шу тариқа мамлакатда коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 237 527 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 235 187 (+41) нафари тузалиб кетган. Бир кеча кундан буён коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмаяпти ва қурбонлар сони 1637 нафарлигича қолмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда жами 47,6 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилган. Эмланиши керак бўлган аҳолининг 92,3 фоизи биринчи дозани олишга улгурган, 74,2 фоизи эса тўлиқ эмланиб бўлган.
Янгиликлар лентаси
0