Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия жамиятида Украина махсус операциясини қўллаб-қувватлайдиганлар сони ошмоқда

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Фотобанкка ўтишПразднование Дня воссоединения Крыма с Россией
Празднование Дня воссоединения Крыма с Россией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ВЦИОМ маълумотларига кўра, россияликларнинг деярли тўртдан уч қисми махсус ҳарбий операция ўтказиш қарорини қўллаб-қувватлайди.
ТОШКEНТ, 23 март – Sputnik. Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) маълумотларига кўра, Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясини мамлакат фуқаролари орасида қўллаб-қувватлаш 3 ҳафта ичида яна 8 %га ошган.
Энди махсус операция ўтказиш тўғрисидаги қарорни респондентларнинг 74 % қўллаб-қувватламоқда. Сўровда иштирок этганларнинг 9 % ушбу саволга жавоб беришга қийналган. Респондентларнинг 17 % бу - салбий муносабат билдирган.
Сўровда иштирок этганларнинг 46 % махсус операциядан асосий мақсад - Россияни ҳимоя қилиш, Украинани қуролсизлантириш ва у ерда НАТО ҳарбий базаларининг жойлашишига йўл қўймаслик деб ҳисоблайди. Украинанинг сиёсий йўналишини ўзгартириш ва уни нацистлардан тозалаш - 19%, Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш - 17% .
Россияликларнинг аксарияти (61%) расмийларнинг хатти-ҳаракатлари санкцияларнинг салбий оқибатларини камайтиришга ёрдам беради, деб ҳисоблайди, яна 15 % бу саволга жавоб беришга қийналган ва россияликларнинг чорак қисми бу чоралар самарали бўлмайди, деб ҳисоблайди.
Респондентларнинг тўртдан уч қисми яқин келажакда ўз ҳудудида оммавий норозилик намойишлари бўлиши эҳтимолдан йироқ, деб ҳисобласа, 18 % бундай ҳаракатлар эҳтимолини тан олган. Шу билан бирга, респондентларнинг аксарияти (85%) норозилик акциясига бормасликларини айтишган.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади Украинани оккупация қилиш эмас "саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган. Бунинг учун, “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш талаб этилади. Донбассдаги “тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар” учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба беради. Тиня аҳоли турар жойларига, шаҳарларга зарба берилмайди.
Янгиликлар лентаси
0