“Саккиз йил подвалларда”: Донбассдаги урушда жабрланганлар тақдири

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЭвакуация жителей Горловки
Эвакуация жителей Горловки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Oбуна бўлиш
Донбасс аҳолиси портлаш овозларига ўрганиб қолган. Сирена товуши эшитилиши билан ҳамма подвалга югуради. Ҳар бир хонадонда энг муҳим буюмлар ва ҳужжатлар солинган "фавқулодда жомадон" эшик олдида тайёр туради.
ТОШКЕНТ, 23 мар —Sputnik, Мария Марикян.
“Россияга кетиш имкони бор. Борасизми?” Донецкнинг уруш бўлаётган ҳудудида яшовчи Инна Семенова дарҳол рози бўлди. ДЦПга (церебрал фалаж) чалинган бола билан уруш бўлаётган жойда яшаш осон эмас. ДХР в ЛХРда оммавий эвакуация бошланганидан сўнг, оғир касалликда учраган фарзанди бор оналарни Москва вилоятидаги ихтисослашган тиббий марказга эвакуация қилишди. Уларнинг кечинмалари билан мақоламизда танишинг.

"Биз ўрганиб қолдик "

"2014 йилнинг 26 май куни жуда яхши эсимда. Украина самолётлари Донецк устида бомба ёғдиришди. Атрофда ваҳима, бақир-чақир ҳамма йиғлаган", — деб ҳикоя қилиади Инна. Петровск туманидай жойлашган унинг уйида яшовчилар сняряд товушини эшитиши билан подвалга яширинишга ўрганиб қолишди. Лекин барибир ҳар сафар бош устидан снаряд учиб ўтганда, барибир қўрқув босади.
“Онам Донецк аэропорти яқинида яшарди. У ерда қақшатқич жанглар бўлганда онам бизникига кўчиб ўтган эдилар. Лекин биз ҳам хавф остида. 2016 йилда қўшни уйга снаряд тушди. Ойналар бари синиб тушди, рамакалар чиқиб кетди... Лекин булар ҳеч нарса эмас, асосийси - ҳаммамиз тирик2, - деб хўрсинади Семенова.
© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишПоследствия обстрела в Донецке
Последствия обстрела в Донецке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Последствия обстрела в Донецке
Маргаританинг 11 ёшли қизи ДЦПга чалинган (Церебрал фалаж). 2014 йилга қадар у доимий равишда реабилитациядан ўтиб турарди. Уруш бошланганидан сўнг эса бу тугади. “Бизни тинимсиз ўққа тутишса-да, биз уйдан кетишни ўйламасдик. Агар гуллар подоконникда қулаб тушса, демак зарбалар кучли берилмоқда. Оғир хасталикка чалинган бола учун эса бу жуда оғир стресс”, - деб ҳикоя қилиади аёл.
Ҳозир Инна фарзанди билан Красногорскдаги “Созвездие” болалар марказида. У ерда болалар ҳам ўқиши ҳам даволаниши мумкин. 50 та ана шундай болани оналари билан биргаликда Донецкдан 21 февраль куни олиб келишган эди. Улардан 28 нафари вояга етмаган болалар.
“Бир суткадан узоқ йўл юрдик – деб эслайди Маргарита Селищева. — Кетишимиздан олдан Донецкни тўплардан ўққа тутиш тобора кучайган эди. Ҳеч ким оммавий эвакуация бўлишини кутмаган эди. Чодир ва санаторияларда яшаш бизга тўғри келмайди. Икки фарзандим ДЦП билан оғриган. Уларга алоҳида эътибор, даволаш керак. Биз дастлаб – нима бўлса ҳам уйда қоламиз, деб қарор қилган эдик, лекин ихтисослашган марказга боришни таклиф қилишганда – рози бўлдик.
© Sputnik / Сергей БатуринЖители Донецкой Народной Республики на железнодорожной станции Донецк-2 во время эвакуации в Ростовскую область
Жители Донецкой Народной Республики на железнодорожной станции Донецк-2 во время эвакуации в Ростовскую область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Жители Донецкой Народной Республики на железнодорожной станции Донецк-2 во время эвакуации в Ростовскую область
Донецкнинг барча аҳолиси каби, ҳар сафар сирена овози эшитилганда Маргарита болалари билан подвалга тушар эди. Кейинчалик коридорга яширинишни ўрганиб олишган. Ойналарни эса кенг очиб қўйиш керак – акс ҳолда портлаш тўлқини ҳаммасини синдиради.
“Биз шаҳардан чиқиш жойида яшаймиз. Олдимизда— Еленовка. У ерда қариндошларимиз яшайди. Ҳар доим свет, сув ўчади. Коммунал хизматлар энди тузатишганда, яна зарба беришади. Қайнонам 3 йил давомида деярли подвалдан чиқмай яшади. Окология оқибатида вафот этди”, - куюниб ҳикоя қилади Селищева.
Унинг турмуш ўртоғи темирйўл техникасини таъмирлаш заводида ишлаган. 2014 йилда ишдан бўшатишган. Шундан сўнг турли касбларда ишлаб юрган, спортзалда мураббий, массажчи бўлган. Яқинда уни урушга олиб кетишган. Ҳозирча у билан алоқа йўқ, лекин Маргарита ҳаммаси яхши эканига ишонади: “Ахир ёмон хабарлар тез етиб келади”.
© Мария МарикянИнна Семенова и Маргарита Селищева
Инна Семенова и Маргарита Селищева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Инна Семенова и Маргарита Селищева

Дебальцево ҳалқаси

Анастасия Демян 17 йил давомида стюардесса бўлиб ишлаган. 2014 йилда аксарият каби иш жойидан айрилган. Ўшандан буён ўғли билан унинг нафақаси ҳисобидан яшайди. Унинг 12 яшар ўғли “аутизм” касалига чалинган. “Ўғлим 4 ёшида юришни ўрганди, энди тили чиққанда уруш бошланди – реабилитация тўхтаб қолди”, - дейди Анастасия.
Уларнинг уйи Донецк аэропорти яқинида жойлашган. У ер хавфли жой бўлгани учун у ўғли билан онасининг уйига Углегорск шаҳрига кўчиб ўтган. 2014 йилги уруш вақтида “дебальцево ҳалқаси” ичида қолиб кетишган. Украина Қуролли кучлари яксон қилинганидан сўнг Дебальцево ДХР таркибига кирган.
© Мария МарикянАнастасия Демян
Анастасия Демян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Анастасия Демян
“Бизни Енакиевога эвакуация қилишди. Март ойида ҳаммаси тинчланганидан сўнг мен Углегорск шаҳрига уйимиздан хабар олгани бордим. Бизнинг ошхона ва гараж бузилиб кетган эди. Эркаклардан ҳеч ким қолмаган биров урушда, биров ишга кетган. Бир амаллаб тузатдик. Оч қолдик деб айта олмайман, томорқамиз бор эди бир амаллаб яшадик”, - дейди Анастасия.
Дебальцево қозонини 18 ёшли Катя ҳам яхши эслайди. У ўша вақт ота-онаси ва касал бувиси билан яшаган. Уларнинг уйига яқин жойда ҳарбий қисм бор эди. “Град”лар ўқидан уй деворлари титрарди.
© Мария МарикянКатя
Катя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Катя
“Қўшнимизни уйи ва томорқамизга снаряд тушганидан сўнг биз шаҳарнинг нариги томонида яшайдиган аммамникига кўчиб кетдик. Қум солинган халталардан бункер қурдик. У ерда бироз ўтирдик ва яна уйимизга қайтдик. Бироздан сўнг яқинимиздаги ўқ-дори омборхонасига снаряд тушди”, - деб ҳикоя қилади Катя.
Ташқарида портлашлар, пулемёт овозлари эшитларди, кўчага чиқиш ўта хавфли эди. “Яшил коридор” эълон қилинган кун мени тана ҳароратим 40 даражага чиқди. Ҳеч қандай дори йўқ эди. Фақат совуқ латталар билан бир амалладик. Бахтга биз у ердан чиқиб кета олдик, эвакуация қилинаётганлар автобуси ичида шифокор бор экан. У менга дори берди”.
© Sputnik / Игорь Маслов / Медиабанкка ўтишПоследствия обстрела г. Дебальцево в Донецкой области
Последствия обстрела г. Дебальцево в Донецкой области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Последствия обстрела г. Дебальцево в Донецкой области
Шундан сўнг улар оиласи билан Енакиевога етиб келади. У ерда бувисининг уйи бор эди. Кейинроқ билсак маълум бўлишича у уйдан ҳеч нарса қолмаган экан. Уларнинг оиласига кўп қаватли уйдан квартира ажратишади. Секин аста ҳаммаси жойига туша бошлади. Катя 15 ёшга тўлганидан Донецк шаҳрига кўчиб ўтади ва ўқишга киради. Ушбу баҳорда диплом олиши керак эди, лекин вазият яна кескинлашди.
Катянинг ота-онаси Красногорскка касал болаларни олиб кетаётган автобус билан Катяни юборишади. Катя 12 ёшли Риммага қараб туриши учун. Уларнинг ота-оналари Донецкда қолишган.
Унинг отасини урушга олиб кетишган. Унгача у касал онасига қараб турган. Катянинг онаси эса бир неча ишда ишлаб зўрға кун кечирган. Катя уйини соғинади, лекин бутунлай Россияга кўчиб ўтишни орзу қилади. “Бизда келажак йўқ, мени режаларим кўп. Ота-онам бошқа ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликларини истайман”, - дейди қиз.
© Мария МарикянКатя с Риммой
Катя с Риммой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Катя с Риммой

"Энди қўрқинчли эмас"

Қўшни Енакиево аҳолиси ҳам катта зарар кўрди. 2014 йил 2 сентябрь куни саккиз ёшли Андрей Дмитриев сайрдан уйга қайтаётган эди. Подъезд эшигига киришга улгурмади, яқинига снаряд келиб тушди.
"Мен дарҳол ташқарига чиқдим, қарасам, бир томонда оёғи кесилган танишим, бошқа томонда қонга беланган Андрюшам ётибди", - деб эслайди боланинг онаси Лина. Кўзимдан ёш оқади: “Ҳимоя кучлармиз дарҳол етиб келиб, “тез ёрдам” чақиришди”.
© Фото предоставила Лина ДмитриеваАндрей после операции в 2014 году
Андрей после операции в 2014 году - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Андрей после операции в 2014 году
Андрей бир нечта шрапнелдан яраланган эди. Унинг умуртқа поғонаси ҳам шикастланган – тиззадан пасти фалаж бўлган. Шундан сўнг ўндан ортиқ жарроҳлик амалиётини ўтказди. Дмитриевлар оиласи хусусий уйга кўчиб ўтишди: бола ногиронлар аравачасида эди, кўп қаватли уйда эса лифт йўқ.
Линанинг эри ҳам сафарбар қилинган. Икки фарзанди билан у “Созвездие” марказига мурожаат қилган. Ҳозиргача Андрей Г. Н. Сперанский номидаги болалар шаҳар клиник шифохонасида. Боланинг тос суягида муаммолари бор. Шифокорлар операциядан олдин унинг аҳволини барқарорлаштиришга ҳаракат қилишмоқда.
"Бизда бундай юқори малакали нейрохирурглар йўқ. Шунинг учун биз бу ерда узоқ қоламиз. Лекин, албатта, уйга қайтмоқчимиз. Биз жуда хавотирдамиз, айниқса Мариуполдан. У ерда қариндошлар ва дўстларимиз бор. Ҳозирча улардан бирор хабар йўқ", - дейди аёл хўрсиб.
© Фото предоставила Лина ДмитриеваАндрей в ДГКБ № 9 имени Г. Н. Сперанского
Андрей в ДГКБ № 9 имени Г. Н. Сперанского - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Андрей в ДГКБ № 9 имени Г. Н. Сперанского

Биз ҳисобга қилмаймизми?

ДХР ва ЛХРга диверсион гурҳлар доимо кириб турарди. "Мен кетишимдан бир неча кун олдин Горловкада бир гуруҳ ўсмирлар тутиб олинган. Каттаси - 17, энг кичиги – 14 ёшда. Улар “растяжка” ва маёқлар қўйиш билан шуғулланган", - дейди 18 ёшли Павел (исми ўзгартирилган).
“Бир кун ўртоқларим билан биз тупроқ билан кўмиб қўйилган ва ўт ўса бошлаган сумка топиб олдик. Яқинида атрофда иккита граната ҳам бор эди. Дарҳол ҳарбийларга хабар бердик. Улар жойни зудлик билан ўраб олиб топилмани зарарсизлантиришди. 2017 йилда эса турар-жой бинолари яқинида ичидан антенна чиқиб турган пакетларни қўйган аёллар қўлга олинган эди. Кейин ушбй уйларга снарядлар учиб келган", - деб давом этади йигит.
© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишОсвобожденное село Новотроицкое в ДНР
Освобожденное село Новотроицкое в ДНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Освобожденное село Новотроицкое в ДНР
Уруш бўлаётган ҳудудларда маҳаллий аҳолига портловчи моддалар хавфсизлиги ҳақида фаол ўргатилмоқда, аммо қурбонлар ҳали ҳам кўп, асосан болалар. Павел ҳам 2018 йилда ерда ётган “патрон”ни олди. (аслида эса у Лекин портлаш - чап қўлни йиртиб ташлади, шрапнел яралари туфайли бир кўзи кўр бўлиб қолди.
Бу унинг “Созвездие”га биринчи марта келиши эмас. Олдин у реабилитациядан ўтган эди. Бу сафар бионик протез учун келган. Дўстлари Горловкада қолган, шаҳар ҳали ҳам Украина Қуролли кучлари томонидан ўққа тутилмоқда.
© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСитуация в Донецкой народной республике
Ситуация в Донецкой народной республике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Ситуация в Донецкой народной республике
Павелнинг онаси 2014 йилда мўъжизавий тарзда омон қолди: у нонга борганида “Градлар” ўти остига тушиб қолган. "Ўша куни 27 киши ҳалок бўлди. Яхшиямки, онамга ҳеч нарса қилмади", - деб тушунтиради йигит. У армияга чақирилган катта акасидан хавотирда. У Иловайск учун жангларда қатнашган, ҳамма нарса энди бошланганида, у кўзидан яраланган. Қоронғуда яхши кўрмайди. "Кечки соат олтидан сўнг ҳеч нарса кўрмайди”. Умид қиламизки, улар бошлиқлар буни ҳисобга олиб ва уни энг хавфли жойга жўнатишмайди."
Павел имкон қадар тезроқ уйга қайтишни хоҳлайди, у Горловкани тарк этмоқчи эмас.
© Мария МарикянТатьяна и Эвелина
Татьяна и Эвелина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Татьяна и Эвелина
Донецклик Татяна ҳам тезроқ ҳаммаси тинчишини истайди. Унинг қизи Эвелина ДЦПга чалинган. Улар совет даврида қурилган кўп қаватли уйда яшайди. Подвал бор, лекин жиҳозланмаган. "Бирор кор ҳол бўлса, у ердан чиқишнинг иложи йўқ. Бошқа уйгача югуриб бориш хавфли. Мен қизим билан қаерга ҳам борардим?" Улар коридорда яширинишади. Энг керакли буюмлар ва ҳужжатлар солинган жиҳозланган "фавқулодда жомадон" доимо тайёр, эшик ёнида кўринган жойда туради.
"Украинада оналар ва болалар қандай азоб чекаётганини кўриб юрагим қон бўлади. Аммо биз ҳам саккиз йилдан бери шундай ҳаёт кечирамиз. Нима биз ҳисобга ўтмамизми? Нега бизнинг оналаримиз ва болаларимиз қурбон бўлаётган вақтда ҳамма жим турди ва ўзларининг ҳаракатсизлиги учун баҳона топишга ҳаракат қилишди?, -дейди Татяна ҳайрон бўлиб.
ДХР ва ЛХРдан келган меҳмонлар вазият барқарорлашгунча марказда зарур бўлган вақтгача қоладилар. Улар ўз уйларини тарк этишни хоҳламайдилар ва болаларининг тинч ҳаётга қайтишга имкони борлигига ишонишади.
© Sputnik / Игорь Маслов / Медиабанкка ўтишАкция в Донецке в память о детях, погибших в ходе конфликта на юго-востоке Украины
Акция в Донецке в память о детях, погибших в ходе конфликта на юго-востоке Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2022
Акция в Донецке в память о детях, погибших в ходе конфликта на юго-востоке Украины
Янгиликлар лентаси
0