Россия иқтисодий ривожланиш вазири Тошкентга келади

© Портал правительства РоссииМинистр экономического развития России Максим Решетников
Министр экономического развития России Максим Решетников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2022
Oбуна бўлиш
Россия делегацияси Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Россия делегацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников бошчилигида Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.
Россия делегацияси Ўзбекистон пойтахтига 25 март куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Форумнинг биринчи кунидаги ялпи мажлисда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов қатнашди.
24-26 март кунлари бўлиб ўтаётган Тошкент халқаро инвестиция форумида ялпи мажлис ва шўъба мажлислари, давра суҳбатлари, тақдимотлар, брифинглар каби 40 дан ортиқ тадбирлар кўзда тутилган. Ўзбекистон инвесторларга 200 дан ортиқ жозибадор лойиҳа таклифлари ҳавола этади.
Россия ва Ўзбекистон вилоятларини ўзаро нима боғлайди
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ноябрида Тошкентда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги II ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтган эди. Россия Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий сармоядорларидан бири ҳисобланади. Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, Россиянинг республика иқтисодиётига тўпланган сармоялари ҳажми 10 млрд доллардан ошади. Россия капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони сўнгги тўрт йил ичида 2,5 баравар кўпайиб, ва 2 мингдан ошган.
Айни пайтда давлатлар 150 дан ортиқ қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда, уларнинг умумий қиймати қарийб 14 млрд долларни ташкил этади.
Ташқи савдо айланмасига кўра, Россия Ўзбекистоннинг энг йирик ҳамкори ҳисобланади. Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги ташқи савдо айланмаси 42,1 миллиард долларга етган бўлса, шунинг 17,9 фоизи Россия улушига тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0