Шакарнинг биржадаги нархи яна пасайди

© Pixabay / jakob5200Рафинад, архивное фото
Рафинад, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2022
Oбуна бўлиш
Сўнгги икки кун ичида шакарнинг биржадаги нархи қарийб 30 фоизга арзонлашди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Бугун Республика товар-хом ашё биржасининг очиқ биржа савдолари натижаларига кўра, шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан 14 фоизга пасайди. Бу ҳақида “ЎзРТХБ” АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шакарнинг бир тоннаси учун нархи 10 101,3 минг сўмдан 8 735,8 минг сўмгача пасайди. Сўнгги икки савдо кунларида шакарнинг биржадаги нархи қарийб 30 фоизга арзонлашган.
“Шакарнинг биржадаги нархининг пасайишига бозор воситаларини қўлланилиши, жумладан биржанинг шакар сегментида таклиф даражасини оширилиши ҳисобига эришилган” дейилади хабарда.
24 март куни биржа савдоларига жами 3 200 тонна шакар қўйилган. Улардан 2874 тоннаси (90 фоиз) сотилди. Бунда, биржа савдолари орқали "Хоразм шакар" МЧЖ томонидан 1 600 тонна ва "Ангрен шакар" МЧЖ томонидан 1 274 тонна шакар сотилди.
Эслатиб ўтамиз, 19 март куни ушбу маҳсулотнинг бир тоннаси учун нарх 15%га пасайган эди. Ўшанда биржа савдоларига қўйилган 2 100 тонна шакарнинг барча ҳажми сотилган.
Янгиликлар лентаси
0