Дунёда

Туркия аҳолисининг 90 фоизи НАТОга ишонмайди

© AP Photo / Burhan OzbiliciТурецкий военный поднимает государственный флаг
Турецкий военный поднимает государственный флаг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Туркия аҳолиси АҚШга ҳам НАТОга ҳам ишонмайди. Устига устак АҚШ Туркияда террорчи деб тан олинган партияларга ёрдам беришда ва давлат тўнтаришга уринган Гюленни ҳимоя қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 мар - Sputnik. Areda Survey тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, Туркия аҳолисининг 90,8 фоизи Шимолий альянс ҳимоясига умид қилмаслик керак, деб ҳисоблайди.
Сўров 26-28 февраль кунлари ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 2 минг киши иштирок этди. Ўтган йилнинг июнь ойидаги сўров билан солиштирганда, ҳарбий блокка ишонч даражаси 12,5 фоизга камайди.
Малтепе университетининг сиёсатшунослик ва халқаро алоқалар кафедраси профессори Ҳасан Унал Sputnik мухбирига берган интервьюсида сўров натижаларига шундай изоҳ берди:
Турк жамоатчилиги хулосасида НАТО ва АҚШ - сиёсий жиҳатдан амалда бир нарсага айланди. Аксарият фуқаролар эса - Америкага қарши кайфиятда. Чунки АҚШ Туркияда террорчи деб танилган Қурдлар ишчи партияси ва Демократик иттифоқ партияларини очиқчасига қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Совуқ уруш тугаганидан бери Туркия ва Вашингтон ўртасида жуда кўп келишмовчиликлар юзага келган, жумладан, Кипр масалалари ва арманлар геноцидини тан олиш бўйича.
Туркия ва Альянснинг бошқа аъзоси ўртасида зиддият юзага келган тақдирда НАТО қайси томонни эгаллаши номаълумлигича қолмоқда. Масалан, Греция билан. Профессор Уналнинг ишончи комилки, бу ҳолатда Ғарб Россияга қарши санкцияларга ўхшаш санкциялар билан Анқарага ҳам ҳужум қилади.
️ Ва ниҳоят, Туркия кўп қутбли дунёда ўзини хавфсизроқ ҳис қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда 2016 йилнинг июль ойида давлат тўнтаришга уриниш содир бўлган эди. Ўшанда мухолифатчи Фатхулла Гюленнинг бир неча минглаб тарафдорлари амалдаги ҳукуматга қарши чиққан, Туркия президенти Тойиб Эрдўғон яширинишга мажбур бўлган эди. Қўзғолон бир амаллаб бостирилганидан сўнг, Туркия давлат бошқарув оганлари, армия ва куч ишлатар тизимлар ичига кириб олган Гюлен тарафдорларидан бир неча минг кишини ҳибсга олган эди. Шундан сўнг Эрдўғон, Фатхулла Гюленни террорчиликда айблаб, АҚШда уни Туркияга беришни талаб қилди. АҚШ бунга "далиллар етишмаслигини" рўкач қилиб рад жавобини берган эди.
Янгиликлар лентаси
0