Колумнистлар

Вашингтон “еттилик”ни “йигирмалик” билан адаштирмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтиш28 июня 2019. Перед началом саммита "Группы двадцати" в международном выставочном центре INTEX Osaka в Осаке
28 июня 2019. Перед началом саммита Группы двадцати в международном выставочном центре INTEX Osaka в Осаке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Янги дунё аллақачон кириб келган бўлса-да, эски дунё тартибининг асири бўлиб қолишни афзал кўрадиган Америка раҳбарияти буни тан олишни истамайди.
Жо Байденнинг Европага ташрифи арафасида унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан АҚШнинг Россияни дунёнинг энг йирик иқтисодий клуби бўлмиш G20 дан чиқармоқчи эканини маълум қилди.
“Катта йигирмалик масаласига келсак: Россия энди одатдагидек халқаро институтлар ва халқаро ҳамжамиятда бизнес юрита олмайди, деб ҳисоблаймиз", -дейди Салливан. Ўз баёнотида у Вашингтон бу масалани ҳамон ўрганаётгани ва “навбатдаги баёнот билан чиқишдан олдин” АҚШнинг ўз иттифоқчилари билан маслаҳатлашиб олишни хоҳлаётганини билдирди. Россиянинг клубдаги иштироки масаласи пайшанба куни Брюсселда, Байден иштирокида бўлиб ўтадиган ЕИ ва “Катта еттилик” саммитларида кўриб чиқилади.
Бу янгилик Америка маъмуриятининг реал воқеликдан қанчалар узилиб қолганининг билдиради, чунки G20дан бирорта ҳам иштирокчини четлаштиш мумкин эмас. Дунёнинг 20 та энг йирик (ЯИМ бўйича) давлат раҳбарлари йилига бир марта жаҳон иқтисодиётининг турли масалаларини муҳокама қилиш учун йиғилади – табиийки унда сиёсий масалалар ҳам муҳокама қилинади, асосан кулуарларда ва икки томонлама учрашувларда.
Ҳа, расмий равишда “Катта йигирмалик” “Катта саккизталик”дан келиб чиққан. 2014 йилдан кейин катта саккизлик G7 форматига қайтган эди. G20 Ғарб давлатлари ассоциациясидан чиққан бўлса-да, у аллақачон ўзиб кетган ва дунёнинг мустақил ва асосий клубига айланган.
“Катта йигирмалик”нинг юқори даражадаги учрашувлари 2008-йилда, Ғарб томонидан қурилган жаҳон молия тизимининг заифлашуви ва жаҳон иқтисодиётига кўрсатган салбий таъсири натижасида келиб чиққан жаҳон молиявий инқирозидан сўнг бошланди. Аслида ўша пайтнинг ўзидаёқ Ғарбнинг ҳукмронлик даври тугаган эди – ва бунда англо-саксларнинг ўзи жаҳон иқтисодиётини қутқариш учун дунёнинг асосий мамлакатларини биргаликда ҳаракат қилишга чорлашга мажбур бўлганди. “Катта йигирматалик” Ғарб ва Шарқ, Шимол ва Жанубни бирлаштириб, уларга нафақат умумий ечимларни излаш, балки ўзаро мулоқот қилиш имконини ҳам берарди.
Иккинчи имкон биринчисига қараганда анчайин керак бўлиб қолди, чунки глобаллашувнинг англо-саксонча моделининг (молиявий тизим ҳам унинг бир қисми) муваффақиятсизлиги йилдан-йилга яққол кўриниб боряпти. Шундай қилиб, дунё раҳбарлари бир йилда камида бир маротаба йиғилиш имконига эга эди. Бироқ коронавирус мана шу имкондан ҳам маҳрум қилди.

“Катта йигирмалик” нинг сўнгги йиғилиши 2019-йилнинг июнь ойида Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтганди. Кейинги икки саммит видеоформатда ўтказилди, яъни шунчаки расмиятчилик юзасидан. Бироқ G20 аъзолари бу йилнинг октябр ойи охирида Балида оффлайн форматда учрашади. Ўз-ўзидан бу саммит йилнинг энг муҳим учрашуви бўлади - чунки уч йил давомида ҳеч қандай учрашув бўлмади ва бу вақтда дунё жиддий тарафга ўзгарди.

Дарвоқе, Индонезия оролида аллақачон йирик халқаро саммит – Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (ОТИҲ) бўлиб ўтди. Ҳамкорлик у бошқа давлатлар қаторида Хитой, Россия ва АҚШни ҳам бирлаштирган. 2013 йил 7 октябрда саммит бўлиб ўтган - ва тонгда Владимир Путинни туғилган куни билан ўша вақти ХХР раиси бўлган Си Цзиньпин табриклаган эди ( кейинроқ маълум бўлишича, кечқурунги учрашувда улар ҳатто бир шиша ароқ остида бирга ўтиришган).
Ундан атиги бир ой аввал эса G20нинг Санкт-Петербургда бўлиб ўтган саммитида Путиннинг ўзи меҳмонларни кутиб олганди. Си Цзиньпин ҳам, Обама ҳам шу ерда эди, лекин ўшанда ҳам Россия Қўшма Штатлар билан муносабатларда аниқ қарорга келган эди. Ўша пайти ҳали Украинанинг Россия томон бурилиши бўлмаган (Янукович Европа интеграцияси тўғрисидаги битимни имзолашдан бош тортганидан кейин), лекин аллақачон Путин ва Обама ўртасида Сурия кимёвий қуролларини олиб ташлаш бўйича келишув бор эди, бу эса АҚШнинг Сурияга маълум қилган бўлажак зарбасини олдини олган эди. Зарбанинг бекор қилиниши сабаб АҚШ Яқин Шарқдаги охирги обрўсини ҳам йўқотган эди (бундан саудияликлар жуда ғазабланди) ва Вашингтон Путинни бу иши учун кечирмади.
Аммо бундан ҳам муҳими 2013 йил ёзида МХХнинг қочоқ ходими Эдвард Сноуденга Россиядан бошпана берилиши бўлди. АҚШ ҳукумати унинг экстрадициясини талаб қилди. Айнан ўшанда Қўшма Штатлар ва Россия муносабатлари ортга қайтмас нуқтага етиб келди – ва кейин бўлиб ўтган барча воқеалар, хусусан, Украинадаги Майдан ҳам Путиннинг 2013-йил ёзидаги “ярамас хатти-ҳаракати”га Вашингтоннинг муносабат билдирган жавоби бўлди.
Кейинги йил G20 аъзолари Австралиянинг Брисбен шаҳрида учрашди ва 2014-йил ноябрида АҚШ ўша саммитда Путинни изоляция қилишга уринди. Бироқ уриниш ўхшамади, гарчи президент тадбирни режалаштирилганидан сал эрта тарк этган бўлса-да.

G20 нинг яратилиши Атлантика лойиҳасининг муваффақиятсизлик рамзига айланди – ҳозир эса, 2022 йилда Ғарбнинг йигирмаликни манипуляция қилишга уринишлари жуда кулгили. Хўш, Россияни четлаб ўтишга интилишида Ғарбга ким ёрдам беради?

G20 икки қисмга бўлинган: Ғарб дунёси ва ғарбий бўлмаган дунё. Ғарб дунёсига АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Канада, Австралия, Япония, Жанубий Корея ва Европа Иттифоқи киради (у ҳам клубга киритилган). Яъни, бу америкаликларга қарам бўлган Жанубий Корея ва англо-саксон Австралияси қўшилган ўша “Катта еттилик”.
G20 нинг қолган ярми Хитой, Россия, Ҳиндистон, мусулмон давлатлари (Саудия Арабистони, Туркия, Индонезия), Лотин Америкаси давлатлари (Мексика, Аргентина ва Бразилия) ва Жанубий Африкадир. Яъни, Россияни жазолаш ва уни жаҳон иқтисодиётидан “арралаш”да Ғарбга қўшилмаган дунёнинг қолган қисми. Чунки бу қисм Россиянинг дунё тартибини қайта ташкил этишда етакчи сифатида ҳаракат қилаётгани ва агар бу борада унга ёрдам бермаса, эртага атлантикачиларнинг гегемонлигини истамаганлар билан Ғарб албатта курашишга ҳаракат қилишини яхши тушунади.
G20 нинг ғарбий бўлмаган қисмининг ҳеч бири АҚШ йўл-йўриғига эргашмоқчи ва Россияни яккалаб қўймоқчи эмас балки, аксинча, улар Ғарбнинг бутун жаҳон иқтисодиётига қандай катта зарар етказаётганини кўриб турибди.
Бундан ташқари, ғарбий лагерда ҳаммаси унчалик осон эмас. Агар англо-саксон мамлакатлари ўз шиддатларида бирлашган бўлсалар (яъни аниқроғи, Канада ва Австралия АҚШ ва Буюк Британияга ўта итоаткорлик билан эргашади), қолганлари билан эса катта муаммолар бўлади. Европа қитъасининг державалари (Германия, Франция ва Италия) шундоқ ҳам АҚШга геосиёсий томондан жиддий қарам бўлиб қолмоқда. Ва албатта англо-саксларнинг Европа ва Россия ўртасидаги темир пардани тушириш учун қилган уринишларига ҳар томонлама қаршилик кўрсатади. Ҳа, америкаликларга қарамлиги абадий эмаслигини англаган Япония ва Жанубий Корея ҳам Россиядан ажралиб қолишни истамайди. Мамлакатимиз билан қўшничиликдан фарқли ўлароқ.
Унда нега буларнинг барчасини яхши тушунган АҚШ Россияни G20дан чиқариб ташлаш мавзусини кўтаряпти? Жанговор руҳни кўтариш учун, яъни Россияни жазолаш учун ҳеч нарсадан тўхтамасликларини кўрсатиш учунми? Ёки мавзуни ўзгартириш учунми? Россияга қарши ҳақиқий санкциялар тўплами деярли тугаб қолганини англаб, ақл бовар қилмайдиган, аммо баланд овозда муҳокама қилинадиган G20 дан чиқариб юборишга эътибор қараттирмоқчими?
Аслида, вазият бунданда ёмон: улар ҳақиқатан ҳам Россияни “яккалаб” қўйиш имкони борлигига ишонишади. Ва бу Вашингтоннинг дунёда содир бўлаётган воқеаларни англамаётганини тасдиқлайди. У чиндан ҳам ўзи таъсир қила олмайдиган воқеаларга таъсир қиламан деб ўйлайди.
G20 келажакдаги кўп қутбли дунёнинг прототипи холос. У янада мураккаблашади ва минтақавий интеграция бирлашмалари (масалан, АСЕАН) учун катта рол ўйнайди, лекин шунда йигирмалик атлантикачиларнинг иродаси ва таъсирига қарам бўлмайди. Улар фақат ўз тўқима ҳикояларидагина Россияни "чеклаб қўйишлари" мумкин - реал дунёда эса бунга ҳар қандай уриниш охир-оқибат ўз позицияларига тегиб, таъсир доирасининг камайишига олиб келади.
Англо-саксларнинг ҳам, уларнинг энг фаол шерикларининг ҳам адекватлиги шубҳали. Масалан, Полша G20да Россиянинг ўрнини босишини таклиф қилди - аммо бу худди Украинанинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Россиянинг ўрнини эгаллаш таклифи каби ҳақиқатга умуман мос келмайди.
Англо-сакслар виртуал дунёда яшашни давом эттирмоқчи экан, бу уларнинг муаммоси. Бу фақат бизнинг фойдамизга, чунки уларнинг янги ҳақиқат билан тўқнашуви оғир бўлади. Янги ҳақиқатки - дунёда ҳам, АҚШнинг ўзида ҳам ўрнатилган бўлади.
Янгиликлар лентаси
0