Бола нафақаси кимларга берилмайди - рўйхат

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда реестрда 16 та вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан 49 турдаги маълумотлар электрон равишда киритилган.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси тўлаш автоматик равишда амалга оширилади. Бу ҳақида АОКАда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Зайниддин Аралов маълум қилди.
Моддий ёрдам тайинлаш ёки рад этиш “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”даги маълумотлар асосида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
Бугунги кунда реестрда 16 та вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан 49 турдаги маълумотлар электрон равишда киритилган.
Нафақани тайинлаш ёки рад этиш қарори ҳақида аризачига СМС хабар орқали маълум қилинади.
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
оиланинг ҳар бир аъзосига белгиланган даромад меъёри минимал истеъмол харажатлари миқдоридан (498 557 сўм)дан юқори бўлганда;
2 ва ундан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;
оила аъзоларининг ўз номига расмийлаштилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланаётган ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган техник холати соз бўлган енгилавтотранспорт воситаси бўлганда;
ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;
2 ёки ундан ортиқ техник холати соз бўлган автотранспорт воситасимавжуд бўлганда;
ариза берувчи ва оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқроқ миқдорда маблағлар мавжуд бўлганда;
ариза берувчи ва оила аъзоларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқроқ миқдорларда қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда;
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлари хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари, шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этилганда;
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги Низомга асосан пенсиялар билан таъминланганда;
оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;
оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг ишга доир таклифини икки ёки ундан ортиқ маротаба рад этганда;
даромаднинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги 6 ой мабойнида иш излаб меҳнат органларига хисобда турмаган, ўзини-ўзи банд шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда нафақалар тайинлаш рад этилади.
Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилага қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хизматлардан фойдаланиш ва имтиёзларни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали маълумотнома тақдим этилади.
Янгиликлар лентаси
0