Бугун аксарият ҳудудларда ёмғир ёғмайди

© SputnikВ Ташкент пришла весна
В Ташкент пришла весна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
Oбуна бўлиш
Куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда туман тушиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Бугун кундуз куни Республикада ёғингарчилик кутилмайди. Бу хақида "Узгидромет" хабар бермоқда.
Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 14-19 даража илиқни ташкил этади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-17 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат 5-10 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 23 ва 24 март кунлари ёмғир ёғиб, қорга айланган эди.
Янгиликлар лентаси
0