Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Чироқни ёқиб ухлаш қандли диабетга сабаб бўлади – олимлар хулосаси

© Depositphotos.com / Sementsova321Девушка во время дневного сна
Девушка во время дневного сна  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
Oбуна бўлиш
Инсон ёруғ хонада ухлаганда - қон таркибида глюкоза миқдори ошиб, меъёридан ортиқ инсулин ишлаб чиқарилади. Бу эса қандли диабетга олиб келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Бундан 23 йил аввал АҚШ олимлари ёруғ хонада ухлаш кўриш қобилияти пасайишига сабаб бўлишини аниқлаган эди. Яқинда ўтказилган янги тадқиқот ёруғ жойда ухлашнинг яна бир хавотирли оқибатини аниқлади.
АҚШ Шимоли-ғарбий университети тиббиёт мактаби олимлари - ҳар қандай ёруғлик муҳитида ухлаш метаболик синдром, яъни қандли диабет, юрак касалликлари ва эрта ўлим хавфини оширади, деган хулосага келдилар.
Улар тажрибада иштирок этаётган кишиларни ёруғ, ўртача ёруғ ва нимқоронғу хоналарга жойлаштирилди. Улар ана шундай шароитда тунги уйқуга кетдилар. Тадқиқотчилар эса организмдаги ўзгаришларни кузатиб боришди.
Эрталаб эса, ёруғ хонада ухлаганлар қон таркибида глюкоза миқдори ошиб, организмда меъёридан ортиқ инсулин ишлаб чиқарилгани маълум бўлди.
Мутахассислар фикрича, агар бундай ҳаракат давомли тус олса, одамда бора-бора қандли диабет хасталиги ривожланиши, ортиқча вазн пайдо бўлиши мумкин.
Ўртача ёруғлик таъсирида эса юрак уриши тезлашиши, юрак қисқариши ва қон айланиш меъёри бузилиши каби ҳолатлар қайд этилди.

Хўш, тунги уйқу учун энг мақбул муҳит қандай бўлиши керак?

Олимларнинг таъкидлашича, тунда, албатта, чироқларни ўчириб ухлаш лозим. Агар бунга кўникиш имконсиз бўлса, тунчироқни полга яқинроқ жойлаштириш тавсия этилади.
Қолаверса, ушбу жараёнда рангларнинг ҳам аҳамияти катта. Қизғиш ва тўқ сариқ чироқлар мияга у қадар босим ўтказмайди. Оқ ёки кўк рангли ёриткичлардан фойдаланмаслик зарур. Электрон қурилмалар экранларидан таралаётган ёғду ҳам уйқу маҳали саломатликка зиён етказади.
Хона ичига кўча ёриткичлари нури тушмаслигига ҳам эътибор қаратиш даркор. Бундай шароитда қора пардалар ёки махсус кўз ниқобларини қўллаш фойда беради.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига асосан.
Янгиликлар лентаси
0