Жамият

ДХХ Наманганда “Калашников” сотувчисини қўлга олди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков.Автомат "Калашникова" АК-47
Автомат Калашникова АК-47 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Наманнганлик муқаддам судланган фуқаро Қирғизистондан автомат олиб келиб Ўзбекистонда сотмоқчи бўлганда қўлга олинди.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. ДХХ Наманганда “Калашников” автоматини сотмоқчи бўлган муқаддам судланган шахсни қўлга олди.
Наманган вилояти ДХХ ва божхона ходимлари ўтказган тезкор тадбирда фуқаро А.О. Наманган шаҳрида "Калашников" автомати ва ўқдонларини сотмоқчи бўлганида қўлга олинди.
© Таможня УзбекистанаВ Намангане задержали продавца "Калашникова"
В Намангане задержали продавца Калашникова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
В Намангане задержали продавца "Калашникова"
Маълум бўлишича, Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган муқаддам Жиноят Кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 182- (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) моддалари билан судланган фуқаро А.О. Қирғизистоннинг Жалолобод области Ола-буқа районига бориб, жиноий шеригидан 1 дона "АКС-74" жанговор ўқотар қуроли, 3 дона ўқдон ва 43 дона патрон олади ҳамда контрабанда йўли билан Ўзбекистон ҳудудига олиб келган.
Айни дамда ушбу шахсга нисбатан ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими Жиноят Кодексининг 246 (Контрабанда) ва 248 (Қурол, ўқ-дори ва порттловчи моддаларга ноқонуний эгалик қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Янгиликлар лентаси
0