Жамият

Олмаотага тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади

© temirzholy.kzПоезд, состоящий из вагонов "Тұлпар-Тальго"
Поезд, состоящий из вагонов Тұлпар-Тальго - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Олмаота - Тошкент - Олмаота йўналишида ҳафтасига 3 маротаба "Тальго-Тульпар" русумли тезюрар поездлар ҳаракатланади.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. "Тошкент - Олмаота - Тошкент " йўналишида йўловчи поезди қатнови қайта тикланади. Бу хақида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, 2 майдан бошлаб ҳафтада уч маротаба "Олмаота-2 - Тошкент - Олмаота-2" йўналишида ½-сонли поезд қатнови йўлга қўйилади.
Поезд "Тошкент-Марказий" вокзалидан ҳар сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари жадвал асосида Қозоғистонга жўнаб кетади. Ўзбекистонга эса "Олма-ота-2" темир йўл вокзалидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари қатнайди.
ЎТЙ бошқа давлатлар билан ҳам темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши босқичма-босқич очилишни режалаштирмоқда.
"Ўзбекистон темир йўллари" ва "Қазақстан темир жолы" компаниялари Тошкент ва Олмаота шаҳарлари ўртасида йўловчи поезд ҳаракатини ташкил этишга келишди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин 2022 йилнинг 1 апрелдан "Нукус – Бейнеу – Нукус" йўналишида ҳам поездлар қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилган эдик. Икки йиллик чекловлардан сўнг, халқаро йўналишдаги йўловчи поезд қатновлари яна тикланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0