Спорт

“Navruz Cup 2022” халқаро ўртоқлик турнири бошланди

© FOTO PixabayЖенский футбол, архивное фото
Женский футбол, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Марказий Осиё ва Уганда жамоалари орасида “Navruz Cup 2022” халқаро ўртоқлик футбол турнири мусобақалари бошланди.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Бугун Наманганда “Navruz Cup 2022” халқаро ўртоқлик турнири ўтказилади.
Унда Қирғизистон, Ўзбекистон, Уганда ва Тожикистон терма жамоалари ўйнайди. Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистон мухбирига хабар беришича, об-хаво билан боғлиқ вазият туфайли халқаро турнир учрашувлари вақтига бироз ўзгартириш киритилган.
“Турнир доирасидаги илк ўйин соат 15:30 да Уганда ва Тожикистон ўртасида бўлиб ўтади. Баҳсни Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Ўзбекистон — Қирғиз Республикаси учрашув эса 19:00 да ўтказилади. Уда бош ҳакамлик Насрулло Кабировга ишониб топширилди”, деб хабар бермоқда матбуот хизмати.
Ушбу турнир бевосита ярим финал бахсларидан бошланади. Учрашув ғолиблари финал босқичда кубок учун кураш олиб боради.
“29 март куни 19:00 да финал учрашув бўлиб ўтади. Ўйиндан сўнг ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилади. Бундай турнирларни доимий ўтказиб бориш режалаштирилган”, дея қўшимча қилди матбуот хизмати.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ кўк рангда майдонга тушади. Айтилишича, Намангандаги “Марказий” стадион 22 минг томошабинни сиғдира олади. Томошабинлар чипталарни жойига қараб, 50 000 ва 30 000 сўмдан сотиб олишган. Улар битта чипта учун Уганда - Тожикистон ҳамда Ўзбекистон - Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувларни бевосита томоша қилишлари мумкин.
Маълум қилинишича, Қирғизистон билан Ўзбекистон терма жамоаси шу кунга қадар 8 маротаба тўқнаш келган. Уларнинг барчасида Ўзбекистон футболчилари ғалаба қозонган. Тожикистон билан эса ҳозиргача 9 маротаба ўйин бўлиб ўтган, уларда турли натижалар қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0