Жамият

Савдо-саноат палатасига янги раис сайланди

© ТППДаврон Вахобов - председатель ТПП Узбекистана
Даврон Вахобов - председатель ТПП Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси бўлди.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Даврон Ваҳобов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.
Даврон Ваҳобов шу кунга қадар "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Маълумот учун, Даврон Ваҳобов 1980 йилда Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти олий — 2001 йилда Тошкент кимё-технология институтини, 2003 йилда Тошкент иқтисодиёт университетини, 2007 йилда эса Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган, Daryo.uz га асосан.
Меҳнат фаолияти давомида Даврон Ваҳобов "Оқсарой Текстил" , "Зарбдор Текстил", "Оқсарой Вортекс", "Остекс Текстил Жиззах", "Сардоба Оқсарой Текстил" каби йирик тўқимачилик лойиҳаларида ишлаган. 2020 йилнинг ноябрида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раисига биринчи ўринбосар тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан бери Савдо-саноат палатасига раислик қилиб келган Адҳам Икромов 2022 йилнинг февралида спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланган эди.
Янгиликлар лентаси
0