Сурхондарёда республиканинг энг йирик ИЭСларидан бири қурилиши бошланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзиёев дал старт строительству тепловой электростанции в Сурхандарье
Мирзиёев дал старт строительству тепловой электростанции в Сурхандарье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
Oбуна бўлиш
Ангор туманида қурилаётган янги ИЭС Сурхондарё уй хўжаликларини, ишлаб чиқариш мажмуаларини ва қисман Афғонистонни электр энергияси билан таъминлайди.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Тошкент инвестицион форуми доирасида Сурхондарё вилояти Ангор туманида янги иссиқлик электр станцияси қурилиши бошланишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Маросимда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва энергетика соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб берди.
– Биз охирги йилларда энергетика соҳасида катта ислоҳотларни амалга ошириб, соҳани тўлиқ трансформация қилмоқдамиз. Жумладан, электр ишлаб чиқаришга илк бор хусусий сектор иштироки учун кенг имкониятлар очилди. Сўнгги уч йилда умумий қуввати 1 минг Мегаваттдан зиёд бўлган 5 та электр станцияси давлат-хусусий шериклик асосида ишга туширилди. Жалб этилган хорижий инвестициялар ҳажми 1 миллиард доллардан ошди, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ангор ИЭСининг умумий қиймати 1,2 млрд. доллар бўлиб, лойиҳа қуввати 1560 мегаваттни ташкил қилади. Бу Ўзбекистонда сўнгги йилларда яратилган энг йирик ИЭС бўлади.
Энг замонавий технологиялар ёрдамида ишлайдиган станция йилига 12 миллиард киловат-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва 1 миллиард куб метр табиий газ тежайди. Станцияни 2024 йил охирида ишга тушириш режалаштирилган.
Ушбу станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияси Сурхондарёдаги конлар, саноат корхоналари ҳамда 500 минг хонадонни электр нурига тўлдиради. Бундан ташқари, қўшни Афғонистонга йилига камида 3 миллиард киловатт-соат электр энергиясини экспорт қилиш имконияти пайдо бўлади, - дейилган хабарда.
Лойиҳа Германиянинг “Siemens Energy”, Франциянинг “ЕDF”, Нидерландиянинг “Stone City Energy” компаниялари томонидан давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда бугунги кунда умумий қуввати 9 минг Мегаватт бўлган яна 19 та электр станцияси барпо этилмоқда. Уларнинг умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд.
Янгиликлар лентаси
0