Жамият

Божхона қўмитаси Тожикистонга 10та хизмат ити совға қилди

© пресс-служба Государственного таможенного комитета УзбекистанаТаможня Таджикистана получила в дар из Узбекистана десять обученных служебных собак
Таможня Таджикистана получила в дар из Узбекистана десять обученных служебных собак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Афғон наркотикларини Тожикистон орқали республикага кириб келишининг олдини олиш иккала мамлакат божхона хизматларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатларига чамбарчас боғлиқ.
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Ўзбекистон Божхона хизмати наркотик моддаларни излаб топишга ўргатилган 10 бош хизмат итини Тожикистон божхона хизматига беғараз тақдим этди.
Ушбу ташаббус Тожикистон томонидан мамнуният билан қарши олинди. Куни кеча Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ойбек” чегара –божхона постида ушбу хизмат итларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Дастлаб иккала мамлакат божхона хизмати раҳбарлари ўринбосарлари иштирокида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар ўзаро ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўйича фикр алмашдилар.
Шундан сўнг божхона пости ҳовлисида хизмат итларининг қисқа кўргазмали намойиши бўлиб ўтди ва итлар тожикистонлик божхоначиларга топширилди.
Мазкур хизмат итлари Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида “Гиёҳвандлик воситаларини қидириш” йўналишида тайёрланган.
Садоқат рамзи бўлган хизмат итларининг ўз эгаларидан бошқа қўлга ўтиши бироз ҳаяжонли кечди. Лекин, улар тез орада янги муҳитга мослашиб, хизматда юқори кўрсаткичларни қайд этишларига ишонамиз.
Эслатиб ўтамиз бир неча кун олдин, Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода билан ўтказган учрашувида махсу тайёрланган хизмат итларини Тожикистонга беғараз топшириш ташаббусини илгари сурган эди.
Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўзаро борди-келдилар ва ташқи савдо айланмаси тобора кенгаймоқда. Бу эса иккала мамлакат божхона хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни ҳам янада мустаҳкамлашни тақозо этади.Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашишдаги ҳамкорлик жуда ҳам долзарб.
Янгиликлар лентаси
0