Болалар нафақаси тайинлашда кимдан расмий даромад талаб этилмайди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПеринатальный центр
Перинатальный центр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2022
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда реестрда 16 та вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан 49 турдаги маълумотлар электрон равишда киритилган.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси тайиндаш автоматик равишда амалга оширилади. Бу ҳақида АОКАда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Зайниддин Аралов маълум қилди.
Моддий ёрдам тайинлаш ёки рад этиш “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”даги маълумотлар асосида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади. Нафақани тайинлаш ёки рад этиш қарори ҳақида аризачига СМС хабар орқали маълум қилинади.
Қуйидаги тоифадаги фуқароларга нафақалар тайинлашда расмий даромад талаб этилмайди.
“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобда турган шахсларга;
бола уч ёшга тўлгунига қадар парвариш қилилаётган оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);
таълим муассасаларида ўқиётганларга (таълимнинг кечки ва сиртқи шакллари бундан мустасно);
ишламайдиган пенсионерларга, давлат пенсияси тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, I ёки II гуруҳ ва болаликдан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача шахсларга;
амалда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган оила аъзоларига;
18 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган, шу жумладан ОИВ инфекциясига чалинган шахсларнинг оналарига (онаси бўлмаган ҳолда отасига), оила аъзоси ҳисобланган I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парвариш қилаётганларга;
чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларига;
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш муассасаларида бўлганлиги муносабати билан оилада бўлмаган аъзоларига;
оиланинг чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган аъзоларига;
боласини ёлғиз тарбиялаётган ёлғиз оналар (оталар)га ҳамда никоҳи бекор қилинган аёлларга;
расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги бир йил мобайнида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;
тўрт ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзанди мавжуд бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосига нисбатан расмий даромад талаб этилмаслик имтиёзи берилган.
Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилага қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хизматлардан фойдаланиш ва имтиёзларни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали маълумотнома тақдим этилади.
Янгиликлар лентаси
0