Ўрта малакали техник кадрлар тайёрлашга эътибор кучаймоқда

© © Фото : пресс служба АНО "КИБЕР СТРАНА"Школьники занимаются по цифровому учебнику «Кибер Книга»
Школьники занимаются по цифровому учебнику «Кибер Книга» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ўрта ва юқори малакали техник мутахассисларга талаб йил сайин ошиб бораётгани туфайли ушбу соҳада мутахассис тайёрлашга эътибор кучаймоқда.
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Ўтган 2021 йилда Ўзбекистонда ишган тушган янги саноат корхоналарда 3200дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. У ерга асосан ўрта ва юқри малакали мутахассислар талаб этилади.
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов маълум қилди.
Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2025 йилга келиб қўшимча ишчи касбларга бўлган эҳтиёж 18 минг нафарга етади. Шундан, 14 минг нафари ўрта маълумотга эга мутахассислар ҳисобланади. Шунингдек юқори билимли, муҳандис-технологлар, лойиҳаловчи дастурлаш мутахассислари, автоматик бошқарув билан ишлайдиган замонавий IT мутахассис кадрларга бўлган талаб йил сайин ўсиб бориши ҳозирдан маълум.
Ушбу мақсадда Ўзбекистон умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари учун, электротехника соҳаси бўйича махсус тўгарак машғулотлари, уларда бу касбга болаликдан меҳр уйғотиш мақсадида электротехника соҳасидаги корхоналарга “саноат туризми” ташкил этилмоқда.
Масалан, Германиянинг Siemens Energy компанияси билан кўпгина мамлакатларда ўз самарасини берган "Дуал таълим" дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича тажрибалар ўрганилмоқда.
Ёки Наманганда жойлашган “Ностандарт” корхонасида касбга ўқитиш маркази ташкил қилинган бўлиб, у ерда токарь, фрезировкачи, конструктор, чилангар, металл қуювчи каби мутахассисликларда кадрлар тайёрланмоқда. Энг муҳими бу ерда стажировка ўтаган ёшлар ушбу корхонанинг ўзида ишга жойлаштирилади. Доимий иш билан бандлиги кафолатланади.
Нукус ва Хоразм, Фарғона ва Наманган вилоятларида эса “Ишга марҳамат” мономарказларида пайвандловчи, электрик, электромонтёр, оператор, электромеханик, маиший техникаларга хизмат кўрсатувчи усталарни тайёрлаш бўйича махсус ўқишлар ташкил қилинмоқда. Бу марказларга корхона талабидан келиб чиқиб, ўқиш истагини билдирган ёшлар касбга ўқитилмоқда.Шу билан бирга, корхоналар ҳам ўз салоҳияти ва имкониятидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш учун мустақил кадрлар тайёрлаш сиёсатини амалга оширмоқда.
Тошкентдаги Чилонзор 1-сон касб-ҳунар мактаби билан бошланғич касб мутахассисликларини тайёрлашга катта эътибор қаратиляпти.Бугунги кунда ушбу касб-ҳунар мактабида 10 дан ортиқ мутахассисликлар бўйича бошланғич кадр тайёрланмоқда.
Бундан ташқари, мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари учун "Мастер класс" машғулотлари ташкил қилинмоқда. Урганч давлат университетида, Жиззах политехника институтида, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт, Бухоро муҳандислик-технология институтларида юқори муваффақиятларга эришган тадбиркорлар иштирокида "Маҳорат дарслари" ташкил қилинди.
Янгиликлар лентаси
0