Февраль ойида фуқароларга қанча кешбэк тўлаб берилгани айтилди

© Фото: ГНК УзбекистанаКешбэк за покупки
Кешбэк за покупки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2022
Oбуна бўлиш
ДСҚ: харид чекини рўйхатдан ўтказган 183 мингдан ортиқ истеъмолчи 18,4 млрд сўм ишлаб олди.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ўзбекистонда февраль ойи учун фуқароларга 18,4 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) хабар бермоқда.
Таъкидланишича, февраль ойида истеъмолчилар 27,9 млрд сўм кешбэк йиғишган ва шундан 24 март ҳолатига 12,1 млрд сўм тўланган.
“26 март ҳолатига кўра, февраль ойи учун кешбэк тўлаб берилган фуқаролар сони 183 052 нафарга, уларга тўланган сумма 18,4 миллиард сўмга етди”, - дейилган хабарда.
Тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар тузатилганлиги боис истеъмолчиларга яна 6,3 млрд сўм кешбэк тўлаб берилган.
Февраль учун қолган қолган кешбэк суммалари айрим тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботларини топширганидан? солиқ қарзи тўлаганидан сўнг ва шубҳали бўлгани сабабли ўрганиш натижасидан келиб чиққан ҳолда тўлаб берилади.
2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харид қилиб, харид чекини мобил иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.
Бунинг учун истеъмолчилар харид чекининг QR-кодини "Солиқ" мобил иловасида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказишлари лозим.
Янгиликлар лентаси
0