Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари ҳудудлари кенгайтирилиши мумкин

Коканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2022
Oбуна бўлиш
Фарғона вилоятининг 6 та тумани ерлари эвазига Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари ҳудуди чегараларини кенгайтириш таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Фарғона вилоятидаги 6 та туман ва 3 шаҳар чегараси ўзгартирилиши мумкин. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжатга кўра, Фарғона вилоятининг бир қатор туманлари ерлари эвазига Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини кенгайтириш режалаштилмоқда.
Хусусан:
Фарғона туманидан 951,5 гектар (шундан 542,71 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдонини Марғилон шаҳри;
Қўштепа туманидан 133,59 гектар (шундан 17,07 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдонини Марғилон шаҳри;
Тошлоқ туманидан 34,4 гектар ер майдонини Марғилон шаҳри;
Данғара туманидан 814,9 гектар (шундан 327,5 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдонини Қўқон шаҳри;
Ўзбекистон туманидан 1456 гектар (шундан 532,9 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдонини Қўқон шаҳри;
Учкўприк туманидан 424,66 гектар (шундан 179,06 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдонини Қўқон шаҳри;
Фарғона туманидан 811,66 гектар (шундан 73,91 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдонини Фарғона шаҳри таркибига ўтказиш таклиф қилинмоқда.
Марғилон, Қўқон ва Фарғона шаҳарлари таркибига қўшимча равишда киритилаётган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига қарашли ерлар уларнинг ихтиёрида қолади.
Қарор лойиҳаси муҳокамалари 9 апрелга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0