Спорт

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ярим марафони бўлиб ўтди – видео

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишМарафон
Марафон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ШҲТ ярим марафони даражасидаги нуфузли мусобақа Ўзбекистонда илк бор ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) халқаро ярим марафони ўтказилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
ШҲТ халқаро ярим марафони даражасидаги нуфузли мусобақа Ўзбекистонда илк бор ташкил этилди.
Халқаро марафонда 21 та мамлакатдан 2 ярим минг нафардан зиёд киши қатнашди. Унда бир қатор хорижий давлат дипломатлари, чет эллик меҳмонлар, санъаткорлар билан бир қаторда спорт соҳасининг таниқли намояндалари ва юлдузлари, қолаверса, югуриш билан шуғулланаётган фахрийлар ҳам қатнашишди.
Иштирокчилар классик марафон (42 км 195 м.), ярим марафон (21 км 97,5 м), 10 км, экиден (жамоавий эстафета) ҳамда 3 км масофада ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. 1-5-ўринларни эгаллаган қатнашчилар пул мукофотига сазовор бўлишди.
Марафон масофасини белгиланган вақт ичида босиб ўтган иштирокчиларга марра медали тақдим этилди.
Янгиликлар лентаси
0