Дунёда

Ҳиндистонлик бошловчи америкалик сиёсатшуносни “жойига ўтирғизиб қўйди” - видео

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишЦифровое телевещание
Цифровое телевещание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Арнаб Госвами Republic TV телеканали эфирида Россия ҳаракатларига қарши дунёнинг аксарият мамлакатлари қарши чиқаётганини айтган америкалик экспертнинг Чарльз Капчан билан баҳслашиб қолди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ҳиндистондаги Republic TV янгиликлар телеканали бошловчиси Арнаб Госвами америкалик эксперт Чарльз Капчаннинг Россияга қарши демократиялар ҳамжиҳатлиги ҳақида сўзларига муносабат билдирди.
Сиёсатшунос эфир чоғида Россияга қарши жиддий санкциялар киритилгани ва дунёнинг катта қисми Ғарбга бирдамлик билдириб, Россияга қарши бирлашаётганини айтди. Унинг фикрича, Ҳиндистон ҳам шу йўлдан бориши керак.
Бунга жавобан журналист америкаликларнинг бу ҳақда фикр билдиришга маънавий ҳуқуқи йўқлиги, Америка эса демократия ва инсон ҳуқуқи посбони ролига даъвогарлик қилиш ҳолатида эмаслигини маълум қилди.
“Сиз демократия ва инсон ҳуқуқи посбони ролига даъвогарлик қилиш ҳолатида эмассиз. Сиз ваҳшиёна ишларнинг энг ёмон айбдорисиз. Сиз ва Барак Обама 2011 йилда Ливияда юзага келаётган фуқаролик урушига аралашдингиз, биласизми, НАТО ва Араб давлатлари лигасидаги ҳамкорлардан фойдаланиб, урушни ўн йилга чўздингиз. Сиз камида 6 та мамлакатда қуролли можарони бошладингиз: Ироқ, Сурия, Яман, Сомали, Нигерия. Сиз ўзингизнинг учувчисиз учар қурилмаларингиз зарбалари билан минглаб кишининг умрига зомин бўлдингиз! Сиз Гуантанамо кўрфазини бошқарасиз”, - деди Госвами.
Бошловчининг сўзларига кўра, Штатлар Ҳиндистон ҳақида гапираётиб, у катта мамлакат экани, Американинг малай давлати эмаслигини ёдда тутиши зарурлигини таъкидлади.
“Шундай экан бизга нима қилиш кераклигини ўргантманг. Ўзимиз ҳақимизда ўзимиз қайғурамиз. Сиз айтяпсизки... сиз қадриятлар ўрнига геосиёсий мақсадга мувофиқлик сўзини ишлатяпсиз. Сиз америкалик сифатида мен ҳиндга қадриятлар ҳақида панд-насиҳат беряпсизми...”, - дея давом эттирди журналист.
Капчан уни гапини бўлмоқчи бўлди, бироқ ҳиндистонлик бошловчи сўзини давом эттириб, ўзининг норозилигини тўкиб-солди.
“АҚШнинг Ироққа бостириб киришининг биринчи икки ойида ичида 7186 ироқлик тинч аҳоли урушнинг бевосита қурбони бўлган пайтда қадриятларингиз қаерда эди? Бу сизнинг мақсадга мувофиқлигингиз эдими? Бу қадриятларингиз ифодаси эдими?”, - дея саволларга кўмиб ташлади у.
Эслатиб ўтамиз, Россия 22 февралда ДХР ва ЛХРни тан олганидан сўнг АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияга қарши кескин иқтисодий чекловлар жорий эта бошлади. Украина ҳудуди махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг эса АҚШ ва ЕИ Россияга қарши максимал даражада санкциялар жорий этди. Хитой, Ҳиндистон, Сурия ва яна бир неча давлатлар санкцияларда иштирок этмади ва уларни қоралаб чиқди.
Янгиликлар лентаси
0