Жамият

“Инсон ҳуқуқлари уйи” ташкил этилди

© Sputnik / Евгений БиятовСтатуя богини правосудия
Статуя богини правосудия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун имкониятлар яратилади.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Президент “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш тўғрисида”ги 180-сонли қарорни имзолади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" Telegram канали хабар бермоқда.
Қарор билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказида Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази – “Инсон ҳуқуқлари уйи” ташкил этилди.
Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базани тизимлаштириш, ўқув, илмий-услубий ва оммабоп нашрлар ҳамда халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари доимий чоп этилишини таъминлаш;
инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид ислоҳотларнинг хронологиясини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш.
Маълумот учун, Миллий марказ инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини, миллий маърузалар тайёрланишини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминловчи давлат органи ҳисобланади.
Марказ давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, таълим, илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш масалалари бўйича кўмаклашади.
Янгиликлар лентаси
0