Жамият

Сергели туманининг айрим жойларида вақтинча газ бўлмайди

© Sputnik / СтрингерЗажжение газовой конфорки
Зажжение газовой конфорки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
30 март куни тумандаги газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. 30 март куни соат 9:00 дан 20:00 гача Сергели туманининг баъзи маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда “Hududgaz Poytaxt” АЖ хабар бермоқда.
Тумандаги газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Истеъмолчилар учун газ таъминоти вақтинча тўхтатиладиган маҳаллалар: “Қумариқ”, "Обод", Якубова, “Зиёкор”, “Қўшқўрғон” МФЙлари, Қурувчилар мавзеси, Қўйлиқ-6 мавзеси.
Зангиота туманидан Сергелига ўтган маҳаллалар: “Хонобод”, “Қозоқ овул”, “Истиқлол”, Ким Пен Хва, Беруний ва “Қумариқ” МФЙларида ҳам газ бўлмайди.
Янгиликлар лентаси
0