Ҳодисалар

Сурхондарёда картошка ичига яшириб олиб ўтилаётган қарийб 155 кг гашиш аниқланди - видео

© Фото: ГТК УзбекистанаБолее 154 кг гашиша, замаскированных под картофель, попытались ввезти в Узбекистан
Более 154 кг гашиша, замаскированных под картофель, попытались ввезти в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
"Айритом" чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган юк машинасига ортилган картошка орасидан гашиш топиб олинди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Сурхондарё вилояти "Айритом" чегара-божхона постида гиёҳвандлик воситасининг яширин айланмаси фош қилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, қўшни мамлакатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси республикада транзит тарзида ҳаракатланиб, Андижон вилоятидаги "Дўстлик" чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетиши керак бўлган. Ҳужжатларга кўра, унга 533 та қопда 22 тоннадан зиёд картошка юкланган.
Машина кўздан кечирилганида, юкларнинг рентген тасвири божхона ходимларида шубҳа туғдирган.
Натижада автомашинадаги картошка солинган 533 та қопнинг 38 тасига 1305 дона тайёрланган картошка шаклидаги ўрамлар — гиёҳвандлик воситалари жойлангани фош бўлган.
Бу ўрамлардаги гашиш гиёҳвандлик воситасининг умумий оғирлиги 154 килограмм 90 граммни ташкил қилган.
Божхона органлари жиноий иш очишган.
Янгиликлар лентаси
0