Ҳодисалар

Сурхондарёда тадбиркор банкнинг 220 минг долларини талон-торож қилди

© SputnikНаручники висят на дверной ручке
Наручники висят на дверной ручке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Музработ туманида МЧЖ раҳбари “Алоқабанк” ажратган 220 минг доллар кредитни ўзлаштириб юборган.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Сурхондарё вилояти Музработ туманида тадбиркор банкнинг 220 минг доллар кредитини ўзлаштириб юборгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Аниқланишича, “T.Y.E.” МЧЖ собиқ раҳбари И.С. “Алоқабанк” вилоят филиалидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда айланма маблағини тўлдириш учун 220 минг доллар кредит олган. Кейин бу пулларни шахсий эҳтиёжига ишлатиб юбориб, талон-торож қилган.
Шунингдек, текширув давомида тадбиркор банк филиали масъул шахслари билан тил бириктириб, асл баҳоси 737,8 млн сўм бўлган бино нархини сунъий равишда оширгани ва уни 2,5 млрд сўмга гаров таъминоти сифатида қўйгани ҳам аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бухорода Асакабанк ходимлари икки миллион долларни "еб юборди"
Янгиликлар лентаси
0