Тошкент инвестиция форуми якунлари: неча млрд долларлик шартнома ва битимлар имзоланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровТашкентский международный инвестиционный форум
Ташкентский международный инвестиционный форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2022
Oбуна бўлиш
Форум якунлари бўйича 7,8 млрд долларлик аниқ шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини якунлади, деб хабар қилмоқда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги.
Форумда 2 мингдан ортиқ иштирокчилар – жаҳоннинг 56 мамлакатидан йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар иштирок этган.
"Форум якунлари бўйича 7,8 млрд долларлик аниқ шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди. Шунингдек, қиймати 3,5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди", - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, бу форум Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси иқтисодиётига хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш, шунингдек, минтақа тадбиркорлари ва хорижий ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш мақсадида уларни қизиқтирган йўналишларни кашф этиш учун доимий майдончага айланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан учрашуви бўлиб ўтган эди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия товар айланмасини ошириш бўйича кейинги чоралар белгилаб олинган.
Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йилнинг биринчи ойларида савдо кўрсаткичлари 50 фоиздан зиёдга ошган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.

Мавзуга оид:

Санкциялар Россия ва Ўзбекистон учун янги имкониятлар яратади - Решетников
Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон биз учун энг истиқболли йўналишлардан бири – Бошқирдистон вазири
Янгиликлар лентаси
0