Маданият

Третьяков галереяси Ўзбекистондаги музей коллекциясини рақамлаштиради

© Sputnik / Владимир ВяткинЗдание Государственной Третьяковской галереи после реставрации
Здание Государственной Третьяковской галереи после реставрации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Третьяков галереяси экспертлар гуруҳи Савицкий музейида илмий-тадқиқот ишларини олиб борди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Третьяков галереяси Нукусдаги И.В. Савицкий номидаги Давлат санъат музейи коллекциясини рақамлаштиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар бермоқда.
22-24 март кунлари Третьяков галереяси экспертлар гуруҳи жамғарма билан ҳамкорликда Савицкий музейида илмий-тадқиқот ишларини олиб борган.
“Тадқиқот Санъат музейининг авангард коллекциясини ўрганишга, уни рақамлаштиришга тайёргарлик кўриш, шунингдек, бўлажак қўшма кўргазмаларни ташкил этишга қаратилган”, - дейилган хабарда.
Ушбу тадқиқотлар Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Третьяков галереяси ўртасидаги расмий келишув доирасида олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дубайда бўлиб ўтган ЭКСПО 2020 кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Россиянинг Третьяков галереяси ўртасида И.В. Савицкий музейи коллекциясини ўрганиш тўғрисидаги шартнома имзоланган эди.
Янгиликлар лентаси
0