Туркия президентининг Ўзбекистонга ташрифи санаси маълум бўлди

© Официальный сайт президента ТурцииПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган в Анкаре
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган в Анкаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2022
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистонга келади.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 29-30 март кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эрдоған ташриф доирасида олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.
Ўзбекистон ва Туркия етакчилари ўтказадиган музокараларнинг кун тартибидан икки томонлама дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Таъкидланишича, асосий эътибор савдо, инвестициялар, инновациялар, саноат, логистика, туризм ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини амалга оширишга қаратилади.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.
Саммит якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0