Жамият

Апрель ойида қандай об-ҳаво кузатилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВесна в Ташкенте
Весна в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзгидромет апрель ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутиб тургани ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Жорий йилнинг апрель ойи асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ойнинг биринчи ҳафтасида кундузги ҳарорат +17...+22 даражадан 23-+28 даражагача, жанубда баъзи жойларда +30...+33 даражагача кўтарилади.
Фақат 2 апрель куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғири ёғиши мумкин.
Синоптиклар прогнозига кўра, кейин апрель ойи ҳарорат тартиби бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари +3...+8 даража илиқдан +10...+15 даража илиқгача, кундуз кунлари +13...+18 даража илиқдан +23...+28 даража илиқгача, республика жанубида +30...+33 даража илиқгача ўзгариб туради.
Ойнинг айрим кунларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларда дўл ёғиши эҳтимоли ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0