Россия

АҚШ ва Европа ҳарчанд уринмасин рубль курси қуламади - Франция ОАВ

© Sputnik / Владимир ТрефиловМонеты номиналом один рубль.
Монеты номиналом один рубль. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Франция ОАВи Путиннинг Ғарб томонидан киритилган қаттиққўл санкцияларига жавобини юқори баҳолади.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Франциянинг Marianne нашри шарҳловчиси Матиас Тепо Россия президенти Владимир Путиннинг газ учун тўловни рублда қабул қилиш тўғрисидаги қарорини "кузирли жавоб" деб атади. РИА Новости хабарига асосан.
Журналист айтишига кўра, Ғарб томонидан киритилган ўта қаттиққўл санкцияларга қарамасдан АҚШ ва Европа ҳарчанд кутмасин рубль курси қуламади.
"Бу қандай содир бўлди?" - деб савол берган Тепо.
Биринчидан, Россия капиталлар оқимини назорат остига олди ва бу билан валютанинг мамлакатдан чиқиб кетишини чеклади.
Иккинчидан, Марказий банк асосий ставкани 20%гача оширди. Бу эса миллий валютани барқарорлаштиришга ёрдам берди.
"Чоршанба, 23 март куни эса Владимир Путин кузирли картани чиқарди. У европаликларни россия гази учун рублда пул тўлашга мажбур қилмоқчи!", - деб ёзади муаллиф.
Ушбу чора киритилиши биланоқ, рубль курси 10%га ошди, деб қайд этмоқда Матиас Тепо.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февраль куни Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияни бошлаган эди. Шундан сўнг АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияга қарши иқтисодий уруш бошлади. Банк сектори, Россия валюта заҳиралари, юқори технологияли соҳаларга қарши санкциялар киритила бошлади.
Кремль ушбу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади ва Россия ушбу қадамларни кутган эди ва ҳар қандай сценарийга тайёр деб жавоб қайтаришди.
Янгиликлар лентаси
0