Колумнистлар

Байден Худодан Путинни олиб ташлашни сўради. Жавобни узоқ кутишга тўғри келмайди

© REUTERS / Kevin LamarqueПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Путинни ҳокимиятдан четлатиш ҳақидаги чақириқлар Россия ва унинг президенти билан ҳеч нарса қила олмаслигини англаб етган аламдан халос бўлишнинг сўнгги усули бўлиб қолмоқда.
Оқ уйнинг АҚШ сиёсати ўзгармаганлиги ва Россияда ҳокимият алмашинувига интилмаётгани ҳақидаги баёнотлари ҳеч кимни ишонтира олмади - Жо Байденнинг Варшавада айтган сўзлари таъсирини юмшатиш борасидаги уриниши ҳисобга олинмади. Чунки АҚШ президенти Владимир Путинни бир йил аввал “қотил” деб атаган ва сўнгги бир ой ичида яна кўплаб эпитетларни ишлатганди. “Ҳарбий жиноятчи”, “қотил диктатор”, “каллакесар” – шу сабабли Байден шанба куни Польша пойтахтидаги нутқи сўнггида матндан орқага чекиниб, “Худо ҳаққи, бу одам ҳокимиятда қола олмайди”, деб хитоб қилганида, ҳеч ким ҳайратлангани йўқ. Албатта, “Президент Путинга қўшнилари ёки минтақаси устидан ҳукмронлик қилишига йўл қўймаслик кераклигини назарда тутган” деб дарҳол ишонтиришга уринган Оқ уй ходимларидан ташқари. Байден маъмуриятининг таъкидлашича, у Путиннинг Россиядаги ҳокимияти ёки режим ўзгаришини муҳокама қилмаган. Эртаси куни Байденнинг ўзи режимни ўзгартиришга бўлган чақириқлар ҳақидаги саволга салбий жавоб берди.
Нега Байден ўз сўзларидан қайтди? Чунки АҚШ ҳамон Украинада Путинни мағлуб этиш – яъни бу давлатнинг бир қисмини ўз таъсирида сақлаб қолишидан умидвор. Уларнинг фикрича, бунинг учун, Путинни бурчакка ҳайдамаслик, Москвани эса Зеленский билан тинчлик битими тузилганидан кейин санкцияларниқисман олиб ташлаш умидида қолдирмаслик керак. Бундай мантиқ мутлақо нотўғри, чунки бу мантиқ Кремлда АҚШ билан санкциялар ҳақида бўлмаса ҳам, Украина бўйича келишувга эришиш мумкинлиги ҳақида иллюзиялар борлигидан келиб чиқади. Аммо ҳарбий операция бошланганининг ўзи Владимир Путинда АҚШ билан келишувга эришиш мумкин эмаслиги ҳақида заррача шубҳа бўлмаганидан далолат беради. Айнан шу сабабли Украина тақдири Москва ва Вашингтон ўртасидаги музокаралар ёки парда ортидаги муносабатларда эмас, балки жанг майдонида ҳал қилиняпти.
Аслида, Байден ҳам буни тушунади – ва шунинг учун Путинни тўғридан-тўғри ҳақорат қилишга ҳаракат қилади. У шу йўл билан Путиннинг ғазабини келтирмоқчими? Буниси даргумон. Англо-сакслар Путиннинг характери ва стратегиясини ёмон тушунишига қарамай, улар унинг юқори даражада ўзини муносиб тутишига ишонч ҳосил қилишлари мумкин эди. Шу боис, ҳақорат ва Путинни ҳокимиятдан четлатиш ҳақидаги чақириқлар Россия ва унинг президенти билан ҳеч нарса қила олмаслигини англаб етган аламдан халос бўлишнинг сўнгги усули бўлиб қолмоқда.
Ва бу шу билан бирга, атлантикачиларнинг Путиннинг алмашиши борасида гаров ўйнаши жуда муҳим бўлганига қарамай - ва улар бу борада қўлларидан келган ҳамма нарсани йўқотишди. Россия иқтисодиётига шундай қаттиқ зарба бериш керакки, бу ички тартибсизликларга, “юқори”да тўнтаришларга олиб келсин қабилида. Айнан мана шу “доҳиёна” фикр 2014-йилда Обама-Байден маъмурияти Россия ва “Путин олигархлари”га қарши санкциялар қўллаганида ҳам бўлган. Иш бермаган
Бироқ, 2022 йилда ҳам англосакслар яна шу мантиққа амал қилишмоқда - ва нафақат “Путин учун рус халқи товон тўлайди” каби, балки Россияда ҳам, Ғарбда ҳам, икки уйда яшайган ҳар қандай бой русларга зарар етказишга урғу беради. Тушунишмайдики, уларнинг аксарияти Путинга қарши кайфиятда бўлган, агар бутун Россияга қарши бўлмаган бўлса, албатта. Яъни, “ўзингникини калтакла, шунда бегона қўрқади” - бу ҳолатда ўша бегоналар Россиянинг ватанпарвар бўлмаган фуқаролари эканлиги аниқланди.
Чунки Путинга қарши санкциялардан асосий зарарни Ғарбнинг ўзи – энерготашувчилар нархининг кўтарилишида эмас, балки ғарбдан ташқари дунёнинг қолган бошқа мамлакатларининг доллар ва Ғарб валюталарига, англо-сакслар томонидан қурилган бутун жаҳон молиявий тизимга ишончи сусайганида кўради. Ва бу Ғарб учун шуни англатадики, улар Путинни нишонга олишган эди, аммо унга ўзлари бориб урилишди.
Путин эса ғарбий бўлмаган дунё учун диктатор эмас, балки англо-сакслар гегемонлигига қарши курашган, атлантикачилар ҳеч нарса қила олмайдиган инсонга айланди. Яъни, Путин энди фақат Россиянинг эмас, балки бутун Ғарбга қарши дунёнинг етакчисига айланмоқда. Бу пайтда эса Байден ўзини Россияни яккалагандек кўрсатишда ва русларни “диктатордан қутулишга” чақиришда давом этмоқда
Қолаверса, бу билан у узоқ вақтлардан буён шуғулланиб келган - 2011 йилда вице-президент сифатида у “Путинни олиб ташлашга” ҳаракат қилган. Ўшанда у Москвага ташрифи чоғида Россия Бош вазирига яна президентликка номзодини қўймаслиги кераклигига шама қилган эди. Путин Байденга қулоқ солмади- яъни АҚШ президентининг шундоқ ҳам билганларининг тасдиғига айланди. АҚШ чиндан ҳам Путинни ҳокимиятдан маҳрум қилишни истайди, чунки унга кучли рақиб, қарши чиқишдан қўрқмайдиган одам керак эмас.
Ва буларнинг ҳаммаси шахсан Путин ҳақида эмас – Ғарб Россия тарихидаги барча кучли ва мустақил раҳбарлардан нафратланиб келган. Улар қотил, жаллод ва қонхўр диктатор деб нафақат Иван Грознийни, балки Николай I, Александр II, Николай II, Ленин, Сталин, Хрущев ва ҳатто Брежнев - ички сиёсати қандай бўлишидан қатъий назар ҳаммасини шундай аташган. Раҳбариятимизнинг ташқи майдондаги хатти-ҳаракатлари англо-саксон элитасига таҳдид солиши биланоқ, уларни битталаб шайтонлаштириш механизми дарҳол ишга тушди. Биз буни яхши эслаймиз - ва ҳайратланмаймиз.
Бир йил аввал Байденнинг ҳақоратига жавобан Путин, ким бошқаларни қандай атаса, унинг ўзи шундай деди. Ва шу маънода шуни таъкидлаш керакки, Жонинг Варшавадаги чақируви Худо томонидан ва Америка халқи томонидан ҳам эшитилади – “бу одам” ҳақиқатан ҳам ҳокимиятда қола олмайди.
Етти ойдан сўнг у Конгресс устидан назоратни йўқотади ва дарҳол импичмент жараёни бошланади. Ва бу республикачиларнинг Трампга нисбатан Байденнинг худди шундай ҳаракатлари учун қасоси бўлади. Трамп билан бўлгани каби, у муваффақиятли бўлолмайди, бироқ чарчатади ва Байден маъмуриятининг кучини чеклайди. Кейин эса, 2024 йилда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Унда асосий интрига ғолибнинг номи эмас, балки АҚШ бирлиги бўлади. Демак, Путиннинг Байденнинг эмас, балки унинг давлатининг дафн маросимида шамоллаб қолиши учун барча имкониятлари бор.
Янгиликлар лентаси
0