Маданият

Бухорога “Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри” мақоми берилади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Фотобанкка ўтишЧеканщик во время работы над изделием из металла для продажи туристам
Чеканщик во время работы над изделием из металла для продажи туристам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Экспертлар Бухоро шаҳри ҳунармандчилигининг қадимий илдизлари ҳамда унинг ҳозирги кундаги ривожини таҳлил қилмоқдалар.
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Бухорога “Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри”мақомини берилади. Бу ҳақида Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу мақсадда шу кунларда Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгаши Президенти Саад-ал Каддуми бошчилигидаги халқаро ўрганиш ҳайъати аъзолари Бухоро шаҳрида бўлиб турибди.
Ташриф давомида ҳайъат аъзолари Бухоро шаҳридаги ҳунармандчилик мактаблари, марказлар, ҳунармандлар бозорини кўздан кечиришди. Шу билан бирга, халқ амалий санъати вакиллари фаолияти, уларга яратилган шарт-шароит ва имкониятларни ўрганишмоқда.
Айтилишича, Халқаро ўрганиш ҳайъати аъзолари Бухоро шаҳри ҳунармандчилигининг қадимий илдизларини ҳамда унинг ҳозирги кундаги ривожини таҳлил қилиб, баҳолайдилар. Уни Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри рўйхатига қўшиш ҳақидаги хулосаларини беришади.
Маълумот ўрнида, президентнинг 2021 йил 29 апрелдаги қарорига кўра, 21-25 май кунлари Бухоро шаҳрида халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади. Фестивал доирасида илмий-амалий конференция, кўрик-танлов, тақдимот ва кўргазмалар, театрлашган концерт-томоша дастурлари, маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш ҳам кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0