ЕИ газни рублда сотиб олишдан бош тортса нима бўлади – Песков жавоби

© Sputnik / Сергей ГунеевЗаместитель руководителя администрации президента РФ, пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
Заместитель руководителя администрации президента РФ, пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти матбуот котиби: хайрия билан шуғулланиш ниятида эмасмиз.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Европа Иттифоқи давлатлари газни рублда сотиб олишдан бош тортса, Россия уни бепул етказиб бериш ниятида эмас. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Биз Ғарбий Европага газни бепул жўнатиб, хайрия билан шуғулланиш ниятида эмасмиз”, - деди Песков PBS телеканалига берган интервьюсида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда.
Бошловчининг тўловни амалга оширмаганлар газ етказиб берилмайдими деган саволига, у шундай жавоб берди: “Тўлов бўлмаса, газ ҳам йўқ”.
Шу билан бирга Кремль вакили газни рублда сотиб олишдан бош тортишса, қандай муносабат билдириши бўйича якуний қарор қабул қилинмаганини маълум қилди.
Россия президенти Владимир Путин 23 март куни ҳукумат аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Москва дўст бўлмаган давлатларга газ етказиб бериш учун тўловларни рублга ўтказаётганини айтди. Чунки Россия товарларини Европа Иттифоқи ва АҚШга етказиб бериш ва тўловни уларнинг валютасида олиш мантиққа тўғри келмайди.
Путиннинг газ манёври Ғарбни лол қолдирди - Spiegel
Шу билан бирга, давлат раҳбари Россия газни шартномаларда белгиланган ҳажмда ва нархларда етказиб беришда давом этишини таъкидлади, чунки мамлакат ўз обрўсини қадрлайди.
Путиннинг газли ультиматуми. Европа ноилож қолди
Россия раҳбари 31 мартга қадар ҳукуматга, Марказий Банкка ва “Газпром”га дўст бўлмаган мамлакатларга газ етказиб бериш учун тўловни рублга ўтказиш бўйича топшириқ берган.
Янгиликлар лентаси
0