Миграция

Ғарб санкцияларига қарамай меҳнат мигрантлари Россиядан кетмаяпти – эксперт

© Sputnik / Алексей КуденкоКурьер
Курьер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сўнгги кунларда гўёки Россиядан мигрантлар чиқиб кетаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ғарб санкцияларига қарамай меҳнат мигрантлари Россиядан кетмаяпти. Бу ҳақда миграция бўйича эксперт Асилбек Эгембердиев SputnikLive’га берган интервьюсида маълум қилди.
Сўнгги кунларда гўёки Россиядан мигрантлар чиқиб кетаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ишни йўқотиш, рубл курси, ўз ватанига пул ўтказиб бўлмаслик сабаб қилиб кўрсатилган.
Эксперт Асилбек Эгембердиев бу хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:
Россиядан кетаётган мигрантлар сони кўп эмас, 10 фоиздан ошмайди. Ҳатто ишсиз қолганлар ҳам уйга кетишга шошилмаяпти – бошқа жойлардан иш топишга ҳаракат қилишмоқда;
Ғарб компанияларининг Россиядан кетиши “Макдоналдс”дан тортиб “Ikea” компаниягача (Марказий Осиё республикалари фуқароларининг камида 50 %) мигрантларга таъсир кўрсатди;
бироқ мигрантлар фақат Москвадан Россиянинг бошқа ҳудудларига кетишган, хусусан, Ростов вилояти ва Чеченистонга;
Россиядан уйга пул жўнатиш қийинлашди, аммо бу жиддий муаммо эмас. Ўртача миқдорда 30-35 минг рублни аввалгидек юбориш мумкин;
баъзи ёшларнинг кетишига фейк хабарлар таъсир кўрсатган. Масалан, ижтимоий тармоқларда “Россиянинг Украинадаги махсус операциясига мигрантларни сафарбар этиш” бошлангани ҳақидаги бемаъни видеолар вирусли тарзда тарқалди.
Экспертнинг сўзларига кўра, Россия ҳозир ишчи кучининг чиқиб кетишининг олдини оладиган ресурс яратиши керак. Бу мигрантлар учун меҳнат биржаси бўлиши мумкин. Россияда бундай биржани яратиш учун тахминан бир йил вақт бор, акс ҳолда Ғарб давлатлари меҳнат ресурсларини ўзига жалб қилади.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ватандошлар ўртасида сўров ўтказган эди. Улардан Россиядан яқин вақт ичида Ўзбекистонга қайтишни режалаштиришаётгани ёки йўқлиги сўралган.
Ҳозирга келиб унда 14 мингдан зиёд киши қатнашган. Уларнинг 64 фоиздан зиёди ҳозирча Россияда ишлашни давом эттиришларини маълум қилишган.
Янгиликлар лентаси
0