Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Истанбулда Россия-Украина музокаралари бошланмоқда – видео

© Sputnik / POOL / Фотобанкка ўтишПереговоры России и Украины в Стамбуле
Переговоры России и Украины в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Истанбулдаги Долмабаҳче саройида Россия ва Украина делегацияларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Россия ва Украина делегациялари Истанбулдаги Долмабаҳче саройига музокаралар учун етиб келишди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Москва ва Киев вакиллари олдида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған нутқ сўзлаган.
“Музокаралар натижа келтирадиган фурсат етди. Туркияда биз буни чин дилдан истаймиз ва кўмаклашишга тайёрмиз. <...> Улар Россия ва Украина етакчиларининг учрашишига ёрдам бериши мумкин. Туркия уни (учрашувни – таҳр.) қабул қилишга тайёр”, - деди Эрдоған.
Туркия етакчисининг сўзларига кўра, Украинадаги можаронинг чўзилиши “ҳеч кимга наф келтирмайди”.
Россия ва Украина делегациялари Беларусда уч марта музокаралар ўтказишди. Кейин музокаралар онлайн давом эттирилди. Бундан ташқари, 10 март куни Анталиядаги Дипломатик форум давомида Россия ва Украина ТИВ раҳбарлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулеба учрашишди.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0