Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларни вақтинча рўйхатга олиш тартибини соддалаштиради

© © Sputnik / Амир ИсаевКПП "Патар" в Канибадаме, архивное фото
КПП Патар в Канибадаме, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2022
Oбуна бўлиш
Янги тартибга кўра Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари 10 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қўшни давлатлар ҳудудида бўлишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларни вақтинчалик рўйхатга олиш тартибини соддалаштирмоқчи. Бу ҳақида Sputnik Тожикистон мамлакатнинг парламент қуйи палатаси маълумотига таяниб хабар бермоқда.

Хабарда айтилишига кўра, бошқа мамлакат ҳудудига кириб келаётган ҳар икки давлат фуқаролари давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб 10 иш куни муддатга қабул қилувчи томоннинг ваколатли органларида вақтинчалик рўйхатдан ўтишдан озод этилади.

Ушбу ҳақидаги Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматилари орасида 2018 йил 9 мартда имзоланган битим Тожикистон парламенти аллақачон кўриб чиқилган чиқилган эди. Лекин Ўзбекистонга кетаётган Тожикистон фуқаролари сонининг ортиши, ҳаракатланишдаги айрим қийинчиликларни ҳисобга олиб битимга янаги 3,4 бандлар қўшилган ва парламент томонидан қайта кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йил январь ойида коронавируснинг янги “омикрон” штамми тарқалиши муносабати билан Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб Тожикистон ва Қозоғистон билан чегарадан ўтишга қўйилган чекловларни бекор қилгани маълум бўлган эди. Барча чегара пунктлари ўз ишини қайта давом эттиради.
Янгиликлар лентаси
0